Latest news

08:53Месси келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 08:25АПЛдаги мусулмон футболчилардан ташкил топган рамзий жамоа тузилди  0 07:56ОКМКнинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  1 07:20Англия кубоги. Асенсионинг дубли «Астон Вилла»ни кейинги босқичга олиб чиқди, Рэшфорддан навбатдаги ассист  2 02:29Бундеслига. "Бавария" иродали ғалаба қайд этди  2 02:10Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср" мағлуб бўлди  25 00:44"Челси" ёзда дарвозабонини сотмайди  0 00:15"Реал" жаримага тортилди  27 23:50"Барселона" футболчиси "Палмейрас"га ўтди  3 23:20Антони АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин бўлганини айтди  3 22:31Аббосбек Файзуллаев "Бавария" қизиқишлари доирасида!  31 22:18Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим"  15 21:41Моуринью "Галатасарой"ни судга берди  0 21:14Пеп Гвардиола: "Кевин де Брюйнедан ташқари 30 ёшдан ошган барчанинг қолишини истайман"  3 20:46АПЛ ҳаками бир ярим йилга Европа футболидан четлатилди  4

Шавкат Саидов: "Локомотив"ни ғалаба ва чемпионлик билан табриклаймиз" News

Шавкат Саидов: "Локомотив"ни ғалаба ва чемпионлик билан табриклаймиз"

“Локомотив” – “Металлург” учрашувидан кейин биз “Металуург” ФК жамоа бошлиғи Шавкат Саидовнинг ўйин ҳақидаги фикрларини сўрадик.

Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: - Аввало, “Локомотив”ни муддатидан олдин чемпионликка эришганлиги билан табриклайман. Бизга қарши ўйиндан бир кун муқаддам темирйўлчиларнинг чемпион бўлганлиги ҳақидаги хабар назаримда ўйиннинг шиддатли ўтишига бироз салбий таъсир кўрсатди. Мезбонларга қараганда ҳам бизнинг футболчиларимизда “курашиш иштиёқи” пасайганлиги сезилди. Янги чемпионга қарши 20 дақиқа жиддий рақобат кўрсатишга кучимиз етди. Кетма кет ўтказиб юборилган голлар эса ўйинчиларимизнинг ўз кучларига бўлган ишончларини сўндирди. “Локомотив” бу йил мавсумни жуда кўтаринки тарзда, чемпионга хос ва мос тарзда ўтказди. Жамоада тенг кучли иккита таркиб мавжуд. Заҳиранинг кучлилиги боис барча рақибларидан устун эканлиги сезилиб турди. Темирйўлчиларга энди халқаро майдонларда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя этишларини тилаб қоламиз.

Биз учун эса мавсум ҳали якунлангани йўқ. Кейинги ўйинга, ўз уйимиздаги охирги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз. Муваффақиятли ўтган мавсумни ишқибозларимиз қаршисида ғалаба билан якунлашни хоҳлаймиз, дейди Шавкат Саидов.


"Металлург" матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика