Latest news

16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  3 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  1 14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  6 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  11 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 13:38Неймар футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди  4 13:09"Ньюкасл" бош мураббийи Исак билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди  0 12:41"Милан" Яшари трансферини ҳал қилди  0 12:13"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  3 11:45ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда  2 11:14Россия ЖЧ иштирокчиси Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади  10 10:40Саудия жамоалари МЮ тарбияланчисига 80 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:03"Интер" тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин  0

Шавкат Саидов: “Ҳисоб ўйинга мос бўлди” News

Шавкат Саидов: “Ҳисоб ўйинга мос бўлди”

“Қизилқум” — “Металлург” учрашувидан сўнг, биринчи бўлиб меҳмонлар жамоа бошлиғи Шавкат Саидов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

— Бугунги учрашув жуда қийин ўтишини аввалдан билардик, — дея сўз бошлади Шавкат Неъматович. — Навоийга жамоамиз таркибда жиддий йўқотишлар билан ташриф буюрди. Турли сабабларга кўра, асосий таркиб ўйинчиларидан беш нафари  “Қизилқум”га қарши майдонга туша олмасди. Шунга қарамай, йигитлар бугун шижоат билан тўп суришди. Қолаверса, охирги учрашувлардаги омадсизликдан сўнг, сафардан очко билан уйга қайтиш жуда ёқимли.

— Бутун ўйин давомида ҳар икки жамоада ҳам голга тортадиган кўплаб вазиятлар юзага келди. Аксарият вазиятларда дарвозабонимиз жамоамиз жонига оро кирган бўлса, айрим ҳолатларда ҳимоячиларимиз ҳам ўз ўрниларида бехато ҳаракат қилишди. Йигитларимиз хатти-ҳаракатидан қониқдим.

— Учрашув олдидан ҳимоячиларимизни эҳтиёткорона ҳаракат қилишларини тайинлагандим. Чунки “Қизилқум” таркибида чемпионат тўпурари Баҳриддин Ваҳобов исталган вақтда рақибни қийин вазиятга солиб қўйиши мумкин эди. Ҳимоячиларимиз кўрсатмаларимизни тўлиқ амалга ошириб, Баҳриддиннинг ўзи истаганидек эркин ҳаракат қилишига йўл қўйишмади. Бир сўз билан айтганда, бугунги ҳисоб ўйинга мос бўлди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика