Latest news

19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 19:03"Сўғдиёна" — "Насаф". Таркиблар маълум  6 19:00Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  16 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

Шавкат Саидов: "Ғалабага ишонгандик, йигитларга раҳмат" News

Шавкат Саидов: "Ғалабага ишонгандик, йигитларга раҳмат"

“Металлург” – “Машъал” учрашувидан кейин мезбон жамоа бошлиғи Шавкат Саидов ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: - Олдинги турда Жиззахда дуранг ўйнаганимиздан кейин мураббийлар штабининг барча ўйинчиларга эътирозлари бўлди. Кимлардир жиддий танқид остига олинди. Баъзи чизиқларда ўзгаришлар қилинди. Бир сўз билан айтганда “Машъал”га қарши ўйинга пухта тайёргарлик кўрдик. Ғалаба қозонишимизга қайсидир маънода ишонгандик. Лекин ҳисобнинг бу тариқа йирик бўлишини тўғриси кутмагандим. Бугун мураббийларнинг кўрсатмаларини бекаму кўст бажарган барча ўйинчиларимизга раҳмат айтмоқчиман. Давра бошида руҳиятн кўтариб олиш учун ғалаба жуда зарур эди. бунги эришдик. Аммо тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ. Бу даврада ҳам ишқибозларимизни хурсанд этишда давом этамиз. Ўйинлар осон бўлмайди. Аммо мана шу жанговор кайфиятни сақлаб қолсак биз албатта ўз мақсадимизга эришамиз, дейди Шавкат Саидов.

"Металлург" матбуот хизмати
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика