Latest news

22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  0 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  8 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал" 3:1 (матнли трансляция)  33 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  12 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1

Шавкат Насибуллаев: Ғузорликлар билан дўстона хайрлашдим News

Шавкат Насибуллаев: Ғузорликлар билан дўстона хайрлашдим

Ўтган мавсум биринчи лигада Шўртанучун ўйнаган Шавкат Насибуллаев куни-кеча жамоа лагерини тарк этди. Шундан сўнг ҳимоячи билан боғланиб, бу борада фикрларини билишга қизиқдик.
- Шавкат ака, Шўртанни тарк этганингиз ҳақида маълумотларга эгамиз. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Нима дейишим мумкин?! Ҳаммаси оддий кечди. Мураббий хориждан иккита легионер ҳимоячи келаётганини таъкидлади ва жойни бўшатиб қўйишимни тушуниб етдим.

- Ўтган йили жамоанинг яна кучлилар сафига қайтишида ҳисса қўшгандингиз. Бугунда эса жамоа сиз билан хайрлашишни лозим топди. Воқеалар ривожи бундай тус олишини кутмаган бўлсангиз керак?
- Албатта. Бу йил ҳам жамоада қолиб, олий лигада ўйнамоқчи эдим. Лекин баъзида шундай кутилмаган ходисалар учраб туради. Бунга тайёр туриш керак.

- Мураббийнинг сиз билан хайрлашиш қарорини эшитиш, руҳий холатингизга таъсир ўтказгандир?
- Бу - футбол! Мухтор ака Қурбонов билан муносабатимиз ҳалигача яхши. Ҳеч қандай ҳафагарчилик бўлмади ва бир-биримизга келажакда омад тиладик. Қолаверса жамоадагилар билан ҳам дўстона равишда хайрлашилди.

- Сиз билан нима учун бундай бўлганини кейинчалик атрофлича ўйлаб кўрдингизми? Демоқчиманки, бугунги тайёргарлигингиздан шикоят йўқми?
- Нима деса бўлади, жамоа 7 декабрь куни тайёргарликни бошлаганди. Шундан буён барча машғулотларда иштирок этдим. Имкон қадар ўзимни кўрсатишга уриндим. Бу саволга мураббийлар аниқроқ жавобни бериши мумкин.

- Гарчи ўтган йили деярли ҳар бир учрашувда майдонга тушган бўлсангизда, сизда ортиқча вазн юзага келганини кўриш мумкин. Бу нима билан боғлиқ деб ҳисоблайсиз?
- (Кулиб) Бу - менда туғма. Машғулотларда вазн йўқотиш мақсадида астойдил тер тўкдим ва бунга қанчадир миқдорда эришдим.

- Эндиги режалар қандай?
- "Шўртан" билан яқиндагина хайрлашганим боис ҳозирча уйдаман. Очиғини айтганда, таклифлар йўқ. Билмадим агар кейинроқ қайсидир клубдан чорлов бўлса, ўйлаб кўрарман.

- Ўтган йили биринчи лигада ўйнадингиз. Нима деб ўйлайсиз, бу йил яна олий лигада ўйнаб кета оласизми?
-Ҳаммасини вақт кўрсатади. Сизга айтсам, элитада ўйнашга кучим етади ва бунинг учун доимо харакат қиламан.


Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика