Latest news

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Шавкат Насибуллаев четлатилди ва жаримага тортилди. Қосимовга эса дисквалификация ва жарима қўлланди News

Шавкат Насибуллаев четлатилди ва жаримага тортилди. Қосимовга эса дисквалификация ва жарима қўлланди

Суперлиганинг 14-тури доирасидаги “Металлург” – АГМК учрашувида кўплаб баҳсли вазиятлар рўй берди ва мухлис-у мутахассисларнинг баҳс-мунозаларига сабаб бўлди.

ЎФА тартиб интизом қўмитаси ушбу учрашув юзасидан йиғилиш ўтказди ва ўйиндаги барча вазиятларни синчковлик билан ўрганиб чиқди.

Натижада, АГМК клуб бош мураббийи Миржалол Қосимов учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаевга очиқчасига эътироз билдириб, унга нисбатан қўпол муомалада бўлгани учун суперлиганинг 1 учрашувига дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаев ишида эса ўйин тизгинини қўлдан чиқариш, кўплаб хатоларга йўл қўйиш каби камчиликлар аниқланди. Ушбу ҳолатларни инобатга олган ҳолда тартиб интизом қўмитаси Насибуллаевни 4 учрашувга четлатди ва жаримага тортди. 

Ўйинга ҳар томонлама профессионал даражада тайёргарлик кўрмаганлиги аниқланган ушбу ҳакам, шунингдек, қўйи лигага туширилди. 

ЎФА ҳамда ПФЛ ҳакамлар, мураббий ва футболчилар, шунингдек, футбол учрашувларида ишлайдиган барча масъул ходимларни профессионаллик, ўзаро ҳурмат ҳамда интизом нормаларига қатъий риоя қилишга чақиради.

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика