Шавкат Муллажонов ва Камолиддин Мурзоев "Олмалиқ" таркибига қўшилишди
05 jan 2017 01:35
News
Шавкат Муллажонов ва Камолиддин Мурзоев "Олмалиқ" таркибига қўшилишди
"Олмалиқ"нинг янги мавсум тайёргарлиги доирасидаги иккинчи йиғини бошланди.
4 январь кунги машғулотларда 19 нафар футболчи иштирок этди. Декабрь ойида ўтказилган илк йиғин якунида бир қатор футболчиларга жавоб берилганди. Таркиб ўзгаришлари бу йиғин арафасида ҳам давом этди. Дониёр Исмоилов Бекободнинг "Металлург" жамоасига ўтган бўлса, қозоғистонлик Темирлан Ерлановга жавоб берилди. Жамоа сафига жароҳатдан фориғ бўлган Роман Абдулов, ўтган мавсумни "Бухоро"да ўтказган Шавкат Муллажонов ва Камолиддин Мурзоев ҳамда "Навбаҳор"дан Қаҳрамон Муҳамеджоновлар қўшилишди.
2016 йил мавсумида "Олмалиқ" шарафини ҳимоя қилган Умид Хонимқулов, Акмал Ортиқов, Никита Шквирин, Евгений Гоголь, Саидкомил Акбаров, Ойбек Нурбоев, Ҳасан Асқаров, Суннатилла Абдуллажонов, Достон Абдураҳмонов, Зоҳир Пиримов, Отабек Валижонов, Арслонмурод Омонов, Яҳё Рўзиев, Мўйдин Мамазулумовларнинг шартномаси якунига етди. Ўтган йиллар давомида "Олмалиқ" таркибида фаолият юритган футболчилар жамоа раҳбарияти ўз миннатдорчилигини билдиради ва уларнинг келгуси ишларида омад тилайди.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments