Latest news

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  4 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  15 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  16 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  55 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  434 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Шавкат Муллажонов: "Стандартлардан урилган голлар натижага таъсир кўрсатди" News

Шавкат Муллажонов: "Стандартлардан урилган голлар натижага таъсир кўрсатди"

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Андижон" - "Олимпия" (6:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шавкат Муллажонов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Бугун йигитлар ёмон ўйин кўрсатишгани йўқ. Гарчи йирик ҳисобда мағлубият бўлган бўлса ҳам жамоамиз футболчилари биз ҳоҳлаган услубни кўрсатишга ҳаракат қилишди. Тажриба барибир сезилади. Асосан голлар стандарт вазиятлардан урилди. Иккинчи қаватда "Андижон" жамоаси устунлик қилди.

- Йирик мағлубиятга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Таркибда йўқотишлар бор. Айрим футболчиларимиз терма жамоа йиғинларига жалб этиилишди. Бугун "Навбаҳор" билан ўйнаган таркибдан анчайин ўзгаришлар бор эди. "Андижон" иккинчи қаватларда устунлик қилди. Бу борада мураббий имзоси кўриниб турибди.

- "Андижон" мухлислари ҳақида фикрингиз...

- "Андижон" мухлислари қувноқ. Улар мухлислик бўйича биринчи ўринда деса ҳам бўлади.

- "Олимпия" жамоасининг зиимасида қандай вазифалар бор?

- "Олимпия" жамоаси "Одил Жуниор" академиясидан муносиб футболчиларни таркибга жалб этиб, тарбиялат турли терма жамоаларга ва футбол клубларига етказиб беришдан иборат.

Мен бу жамоада йигитларга футбол ўйнашни ўргатаяпман. Футбол ўйнашни яхши ўзлаштирсак, натижа ўзи келади. Жамоамиз асосини 15-16 ёшли йигитлар ташкил этади. Мураббийлик борасида ўрганишни давом эттираяпман. Футболчилик ва мураббийликда катта фарқ бор.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика