Latest news

22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт эди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   11 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  1 20:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Интер Майами" учрашувининг асосий таркиблари маълум!  67 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  4 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1 18:27Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  6 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  4 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  8

Шавкат Аҳмедов: "Йигитларимиздаги иштиёқ юқори бўлгани учун ҳам "Бухоро"ни мағлуб этдик" News

Шавкат Аҳмедов: "Йигитларимиздаги иштиёқ юқори бўлгани учун ҳам "Бухоро"ни мағлуб этдик"

Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичида Уйчи туманининг "Хотира-79" жамоаси ўз майдонида олий лига вакили "Бухоро"ни қабул қилиб учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур ғалаба уйчилик ашаддий ишқибозларни беҳад қувонтириб юборгани аниқ. Ўйиндан сўнг "Хотира-79" жамоа мураббийи Шавкат Аҳмедов баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.  

- Учрашув қизиқарли ва тенг курашлар остида ўтди. Жанг асосан майдон марказида кечди. Рақиб жамоада гол уриш учун 2-3та хавфли вазиятлар бўлди. Олий лига жамоаси барибир кучли эканлиги учрашув давомида яққол кўзга ташланди. Таркибида маҳоратли ўйинчилар борлиги учун ҳам тактик ва техник жиҳатдан улар ажралиб турди. "Бухоро" футболчиси пенальтидан унумли фойдалана олмади. Омад эса бизга кулиб боқди.

- Ушбу ғалабамизнинг замирида бош мураббий Усмон Асқаралиевнинг хизматлари ётганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Сабаби тажрибали мураббийнинг билим ва маҳорати эвазига жамоамиз барқарорлик сари дадил одимламоқда. Йигитларимизнинг ўсишга эришаётганида ҳам айнан ушбу мутахассиснинг меҳнати бор эканлигини айтиб ўтиш керак.

- Олий лига клубини Кубок баҳсларида мағлуб этиш ҳар қандай биринчи лига жамоаси учун ёқимли бўлиши табиий. Биз ҳам бундан хурсандмиз. Стадионимизни тўлдириб ўтирган мухлислар ўз уйларига мамнуният билан билан қайтишларини кўришнинг ўзи қувончлидир.

- Йигитларимизнинг кўзида ўт ёниб тургани ва уларда ғалабага бўлган ишётиёқнинг юқори бўлгани туфайли ҳам ғалаба қозондик деб ҳисоблайман.

- Учрашувдаги ягона гол муаллифи Исломбек Исоқжонов ҳақида нима дейишим мумкин? Бу йигитда гол уришни олдиндин ҳис қилиш қобиляти мужассам. Қолаверса Исоқжонов учун мавсум омадли бошланди ва у кетма-кет ҳар ўйинда рақиб посбонларини ранжитиб келмоқда. Иқтидорли ҳужумчи ўтган мавсум Бухоронинг "Спартак" жамоасида ўйнаганди. Аслида у Тўрақўрғонлик бўлиб, Наманган футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсум олдидан Исломбекни таркибимизга қўшиб олдик. Умид қиламанки у мавсум давомида ҳали яна кўплаб голларга муаллифлик қилади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика