Latest news

08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  3 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  5 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  6 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  10 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  7 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  22 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1

Шавкат Абдихўжаев: "Мухлислардан узр сўраймиз" News

Шавкат Абдихўжаев: "Мухлислардан узр сўраймиз"

Coca-Cola Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қўқон-1912" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Шавкат Абдихўжаев матбуот анжуманида иштирок этди.



Ўйин ҳақида

- Учрашув ёмон бўлмади. Иккинчи даврада яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмаяпмиз. Мусобақа жадвалидаги ўрнимиз ҳам йигитларга босим бўлди, таъсирини ўтказди.

- Жамоангиз бугун "Динамо"дан кўра кучлироқ мотивация билан ўйнаши керак эди. Аммо, майдонда жанговарлик кўрсатмагандек кўринди. Бугун етакчи футболчилар ва жамоа бош мураббийининг майдонда йўқлиги ҳам ўз таъсирини кўрсатдими?

- Ҳа, карточкалар туфайли айрим етакчи футболчиларимизни бугун майдонга тушира олмадик. Шунингдек, жамоа бош мураббийи Даврон Файзиевнинг ҳам йўқлиги таъсирини кўрсатди.

- Жамоа Про-лигада ўйнаса ҳам Даврон Файзиев клубда қоладими?

- Буни раҳбарият ҳал қилади.

- Мавсум якунидан ҳулоса, қайси нуқта панд берди деб ўйлайсиз?

- Иккинчи даврада ўйин бўйича фақат "Пахтакор"га ютқаздик. Аммо, қолган жамоалардан кам ўйин намойиш этмадик. Яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмаслик панд берди. Қониқарсиз натижалар фақат мураббийлар штабига боғлиқ эмас.

- Мухлисларга қандай фикрларингиз бор?

- Биз барчасини яхши бўлишини хоҳлаб ҳаракат қилдик. Жамоамиз мухлисларидан мураббийлар штаби, футболчилар ва клубимизнинг барча аъзолари номидан узр сўраймиз.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика