Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Шартномани узайтириши, Суперлига савияси ва бошқа таклифларни кўриб чиқмагани борасида Керим Палич билан суҳбат News

Шартномани узайтириши, Суперлига савияси ва бошқа таклифларни кўриб чиқмагани борасида Керим Палич билан суҳбат

2022 йилги мавсумда "Металлург" сафида ягона легионер Керим Палич тўп тепди.

Футболчи иккинчи давра олдидан бекободликлар сафига келиб қўшилди. Хўш, Палич кейинги мавсум қайси жамоада тўп тепади? Буни билиш истагида футболчи билан боғландик. 

- "Металлург"да ўтказган мавсумингиздан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Ҳа, албатта. “Металлург”даги фаолиятим профессионал ходимлар ва жамоадошларим ёрдамида аъло даражада ўтди. Мен футболчи сифатида олдинга қадам ташладим. Бир сўз билан айтганда “Металлург”га ўтишим тўғри қарор қилдим деб ўйлайман. 

- Қисқа вақт ичида Суперлига даражаси борасида қандай таассуротларга эга бўлдингиз?

- Суперлиганинг ўзига мақтов сўзларим бор. Менинг фикримча, чемпионат анча яхши даражада. Унда сифатли жамоалар ва футболчилар бор. Яхши инфратузилмага эга бўлган жамоалар кўпчиликни ташкил этади. Бу эса савияни янада оширади. 



- Олган маълумотларимизга қараганда, жамоа билан шартнома узайтирибсиз...

- Ҳа, шундай. Мен "Металлург" билан шартномани яна бир йилга узайтирдим. Яна шу клуб либосида тўп тепишимдан хурсандман. 

- Ўзбекистонда қолиб, ўйнашдан мамнунмисиз?

- Бўлмасам-чи! Ўзбекистон менга ҳар томонлама ёқди. Одамлари, турмуш тарзига кўникиб қолганман. Бу катта тарихга эга катта ва гўзал мамлакат ҳисобланади. Бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Шу сабаб Ўзбекистонда қолишимдан хурсандман. 

- Бу орада сизга таклифлар бўлдими?

- Таклифлар кўп бўлди. Айтайлик, Ўзбекистон чемпионатидан ҳам, бошқа давлатлардан ҳам таклифлар бўлди. Лекин мен “Металлург”да қолишни маъқул кўрдим. Бекободликлар Ўзбекистондаги биринчи клубим эканлигини ва менга Суперлигада ўзимни кўрсатиш имкониятини бергани сабаб, бошқа таклифни розилик билдириб кета олмасдим.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика