Latest news

18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  41 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  11 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  19 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  11 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3

Шарқий Осиё Кубоги. КХДР Японияни мағлуб этди News

Шарқий Осиё Кубоги. КХДР Японияни мағлуб этди

Хитойнинг Вухан шаҳрида Шарқий Осиё Кубогининг финал босқичи старт олди.

Унда КХДР, Япония, Жанубий Корея ва Хитой терма жамоалари иштирок этишмоқда.

Илк учрашувда КХДР терма жамоаси фақат маҳаллий футболчилардан иборат бўлган Япония терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этишга эришди. КИм Чанг Бок бошчилигидаги КХДР ўйиннинг каттагина қисмида ҳисобда ортда боришди, бироқ 78 ва 88-дақиқа урилган голлар эвазига иродали ғалабани қўлга киритишди.

Шарқий Осиё Кубоги. 1-тур
КХДР - Япония 2:1
Бош ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон)
Голлар: Ри Хёк Чол 78, Пак Хён Ил 88 - Й.Муто 3.
КХДР: Ри Мёнг Гук, Канг Кук Чол, Жанг Кук Чол Ро Хак Су, Сим Хён Жин, Хонг Кум Сонг (Со Кёнг Жин, 83), Ри Чол Мёнг, Ри Йонг Чол, Со Хён Ук (Пак Хён Ил, 66), Жонг Ил Гван, Ри Хёк Чол (Ким Йонг Гванг, 90)
Бош мураббий: Ким Чанг Бок.

Япония: Нишикава, Макино, Моришиге, Ватару Эндо, Фужихару, Ямагучи, Танигучи, Кавамата (Короки, 72), Усами (Шибасаки, 56), Нагаи (Асано, 84), Муто.
Бош мураббий: Воҳид Халилхожич. 


Эслатиб ўтамиз, КХДР терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган. Айни пайтда иккита турдан сўнг КХДР 6 очко билан гуруҳда пешқадам бўлиб турибди.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика