Latest news

20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  29 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  9 20:00Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  5 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  3 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  11 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0

Шароф Муҳитдинов: "Насаф"нинг таклифини икки ой кутдим ва якунда "Пахтакор"га йўл олдим" News

Шароф Муҳитдинов: "Насаф"нинг таклифини икки ой кутдим ва якунда "Пахтакор"га йўл олдим"

Ўтган ҳафтада "Пахтакор" футболчисига айланган Шароф Муҳитдинов championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди.

Суҳбат давомида ярим ҳимоячи "Пахтакор"га ўтиши ва "Насаф"даги айни пайтдаги ҳолат ҳақида ҳам айтиб ўтди.

"Мазкур жараён тезда рўй берди. "Пахтакор" жамоаси Шота Арвеладзе мураббийлик қилган пайтда ҳам менга қизиқиш билдирганди. Клуб раҳбарлари билан Қаршида гаплашгандик. Ўша паллада менда хориждан ҳам юз фоизлик таклиф бор эди. Хорижга кетишни кўпроқ ўйлагандим. Лекин пандемия туфайли амалга ошмай қолди. Яқинда АГМК жамоасидан ҳам чорлов бўлганди. Шундан сўнг "Пахтакор"дагилар менга жиддий таклиф билан чиқишди. "Насаф"нинг ушбу ҳолатга жавобини икки ой кутдим. Шартнома шартларини ва бошқа жиҳатларини келиша олмадик. Якунда пойтахт клубига ўтишга қарор қилдим. Бир йиллик шартнома имзоладим. Агарда четдан яхши таклиф бўлса қаршиликсиз қўйиб юборишларини шартнома бандларига киритдик. Шу жиҳати манзур келди.

Рақобатдан қўрқмайман. Кучли рақобат бор жойда ўсиш бўлади.  Мақсадим ОЧЛда яхши ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилиш. 

"Насаф"да ҳозирда молиявий ҳолат яхшиланмоқда. Ўйлайманки, академияни ўз ҳолига ташлаб қўйишмайди",- дейди Муҳитдинов.






Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика