"Шанхай СИПГ" йирик ғалабага эришди
26 aug 2020 16:50
News
"Шанхай СИПГ" йирик ғалабага эришди
Shanghai Port Marko Arnautovic - 18', Shenchao Wang - 20', Oscar - 66' |
Super League Grp. B . Round 7 26/08/2020, 16:00 0
:
3
Finished
|
Chongqing Liangjiang Athletic |
Stadium: Suzhou Olympic Sports Centre, 0 spectators
Referee: Haixin Li
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
89. Одил Аҳмедов алмаштирилди. Унинг ўринга Сай Хуйканг майдонга тушди.
87. Захирадан ўйинга қўшилган Рикардо Лопес жароҳат олди. Футболчи учрашувни давом эттира олмайди.
85. Халк учрашувда ўз исмини таблога ёздириб қўйишга уриняпти, аммо унинг ўринишлари фойдасиз якунланмоқда.
79. Меҳмонлар сафида рўй берган бир нечта ўзгаришлардан сўнг "Чунцин" жонланиб қолди ва кетма-кет ҳужумлар ташкил қилмоқда.
71. Ўзгариш: Марко Арнаутович ўрнига Рикардо Лопес майдонга тушди.
66. ГОООЛ! Арнаутович рақиб ҳимоячилари хатосидан фойдаланиб тўпни эгаллаб олди ва тезкор қарши ҳужум бошлади. Оскар эса ажойиб зарба билан қарши ҳужумни гол билан якунлади! 3:0
64. Аҳмедовнинг ажойиб узатмасидан сўнг Арнаутович рақиб дарвозабони билан деярли бирга-бир чиқди, аммо орқадан келаётган ҳимоячини сезган Марко тўпга шоша-пиша зарба берди ва тўп ноаниқ йўналишда учиб кетди.
59. "Шанхай СИПГ " посбони рақиб жамоа футболчисининг яқин масофадан берган зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.
58. "Чунцин" футболчилари "Шанхай" жарима майдончаси олдида жарима зарбаси ишлаб олишди.
50. Тўпга эгалик қилиш бўйича катта устунлик "Шанхай СИПГ" томонда.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
Шанхай СИПГ | Биринчи бўлим статистикаси | Чунцин Лифан |
70 | Тўпга эгалик қилиш % | 30 |
6 | Зарба | 6 |
3 | Аниқ зарба | 1 |
2 | Бурчак зарбалари | 2 |
0 | Офсайд | 1 |
7 | Фол | 1 |
ТАНАФФУС
45. Учрашувнинг биринчи бўлимига 1 дақиқа қўшиб берилди.
38. Одил Аҳмедов бошлаб берган ҳужум гол билан якунланиши мумкин эди, аммо мезбонларнинг 23-рақамдаги футболчиси қаршисидаги тўпга тузукроқ зарба бера олмади.
30. Одил Аҳмедов тўпни "Чунцин" жарима майдончасига ҳаволатиб узатди, Арнаутович тўпга зарба бериш учун сакради, аммо рақиб дарвозабони қўллари билан тўпни уриб, хавфни бартараф этди.
23. "Чонцин" жарима майдончаси ичида Халк йиқитилди, аммо ҳакам ҳеч қандай фол йўқлигини кўрсатди.
20. ГОООЛ! Дарвозабон ва ҳимоячи йўл қўйган хатодан сўнг Ванг Шенчао бўш дарвозани ишғол қилди ва ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
18. ГОООЛ! Марко Арнаутович ҳисобни очди! Австриялик форвард қанотдан узатилган тўпни дарвозага бурди ва мақсадига эришди.
17. Халк узоқ масофадан зарба бериб, дарвозабонни синаб кўрди. Тўп тўғри посбоннинг қўлига бориб тушди.
15. Арнаутович яқин масофадан "Чунцин" дарвозасини нишонга ола билмади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
10. Дастлабки 10 дақиқа ичида меҳмонлар "Шанхай" дарвозасига 3та зарба берди ва улардан 1таси аниқ бўлди. Мезбонларнинг зарбалари сони эса 0.
1. Учрашув бошланди.
- Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ўйинни асосий таркибда бошлайди.
"Шанхай СИПГ": Янь Цзюньлин - Ван Шэньчао, Вэй Чжэнь, Юй Жуй, Фу Хуань - Арнаутович, Оскар, Люй Вэньцзюнь, Ян Шиюань, Аҳмедов - Халк.
Захира: Ли Шэнлун, Цзя Боянь, Чжан И, Цай Хуэйкан, Чэнь Биньбинь, Чэнь Вэй, Chunxin, Рикардо Лопес, Юй Хай, Лэй Вэньцзе, Линь Чуанъи, Чжан Вэй.
"Чунцин Лифан": Суй Вэйцзе - Цзян Чжэ, Ян Шуай, Юань Миньчэн, Лю Лэ - Моланьяз Дилмурат, Чэнь Цзе, Фернандиньо, Фэн Цзинь, Межеевски - Марсело Сирино.
Захира: Алан Кардек, Инь Цунъяо, У Цин, Ло Хао, Дун Хунлинь, Марсиньо, Дэн Сяофэй, Сюй У, Хуан Сиян, Лю Хуань, Ержет Ерзат, Чэнь Лэй.
ХИТОЙ СУПЕРЛИГАСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ
Comments