Latest news

01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  6 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  4 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  78 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7

Шамиль Исеев: "Талаблар ўзбек футболининг ривожланишига хизмат қилади" News

Шамиль Исеев: "Талаблар ўзбек футболининг ривожланишига хизмат қилади"

Суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, клуб футболчиларини Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан бу каби тест-синовларидан ўтказилиши ўзбек футболида илк марта амалга оширилмоқда.

Мазкур тест-синовлари тизими Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари педагогика фанлари номзоди, профессор Шамиль Исеев ҳамда профессор Раҳмон Нуримов томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, тасдиқланган режа асосида мавсум давомида уч маротаба ўтказилиши режалаштирилган.

Айни пайтда Суперлигада иштирок этувчи клублар футболчиларидан нормативларни қабул қилиб олаётган профессор Шамиль Исеев клублар олдига қўйилган талаблар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Миллий чемпионатимизда иштирок этувчи футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон футбол федерацияси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилгач, умумий аҳвол қониқарсиз деб топилди. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати 90 дақиқа юқори темпда тўп суришга ярамайди. Бу эса ўз ўрнида терма жамоаларимизга халқаро учрашувларда панд бермоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок эта олмади. Халқимиз узоқ вақтдан бери терма жамоамиздан Жаҳон чемпионати йўлланмасини кутяпти.

Бу сафар ҳам ЖЧ йўлланмаси орзулигича қолди. Мана шундай салбий ҳолатларни бартараф этиш, миллий терма жамоаларимизга жисмоний жиҳатдан кучли футболчиларни тайёрлашни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан миллий чемпионатимизда иштирок этувчи футболчилардан  нормативлар қабул қилмоқда.


Ушбу нормативлар биринчи навбатда клублар мураббийлари учун ёрдам. Биз ҳар ҳар бир футболчининг жисмони ҳолатини текшириб, клуб бош мураббийига натижаларни тақдим қилмоқдамиз.

Нормативларни топшира олмаётган футболчилар учун  мураббийлар индивидуал тарзда дастур ишлаб чиқиб, ана шу дастур асосида машғулотларни белгилаб беришади.

Февраль ойида футболчилардан яна бир марта нормативлар қабул қилинади. Тест-синовларидан ўта олмаган футболчилар Суперлигада иштирок эта олмайди.

Нормативлар ҳақида

Миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар футболчиларидан олинаётган нормативлар 4та босқичдан иборат.

1. 30 метрга югуриш

2. Турган жойидан узунликка сакраш

3. 7х50 метрга югуриш

4. "Yo-Yo" тест

30 метрга югуриш.

Бу ҳолатда футболчилар 30 метр масофага белгиланган вақт оралиғида югуришлари керак бўлади. Бунда футболчиларнинг тезлиги синовдан ўтказилади. Барчага яхши маълум, тезкорлик замонавий футболнинг энг асосий талабларидан бири. Айниқса, ҳужумчилар учун тезлик биринчи ўринда туради.

Узунликка сакраш.

Узунлиикка сакраш орқали футболчиларнинг жисмоний кучи текширилади. Айниқса, дарвозабонлар учун бу жуда керак. Футболчилар белгиланган узунликка сакрашлари керак

7 марта 50 метрга югуриш.

Бунда футболчиларнинг тезлиги ва чидамкорлиги синовдан ўтади. Футболчилар 50 метр масофага югуриб, яна ортга қайтишади. Бу ҳолат 7 марта такрорланади.

«Йо-Йо» тест

Бундай норматив Европа клубларида ҳам мавжуд бўлиб, футболчилар 20 метр масофага сигнал бўйича югуришади. Бунда тезкорлик, диққатни жамлаш, жисмоний куч синовдан ўтади.

Барча нормативлар замонавий технологиялар ёрдамида олинаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Махсус электрон хронометрлар футболчиларнинг ҳаракатини фиксация қилиб, аниқ  натижаларни чиқариб бермоқда.

Айни пайтда “Олмалиқ”, “Машъал”, “Навбаҳор”, “Қўқон”, “Цементчи” клублари футболчилари нормативларни топширишди. Қолган жамоалар қуйидаги жадвал асосида нормативлар топширишади:

"Металлург" - 25.12.2017
"Бухоро" - 25.12.2017
"Пахтакор" - 26.12.2017
"Бунёдкор" - 26.12.2017
"Қизилқум" - 27.12.2017
"Насаф" - 28.12.2017
"Локомотив" - 29.12.2017

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика