Шакири Манчини билан суҳбатдан сўнг "Интер"га ўтишга рози бўлди
07 jan 2015 07:15
News
Шакири Манчини билан суҳбатдан сўнг "Интер"га ўтишга рози бўлди
"Бавария" ярим ҳимоячиси Шердан Шакири "Интер"га ўтишга розилик берди.
Бу ҳақда машҳур италиялик журналист Жанлука ди Марцио сайти маълум қилди. Хабарларга кўра, бу келишувда кўк-қоралар бош мураббий Роберто Манчини ҳал қилувчи ролни ўйнади.
Шакири "Интер"да ижара асосида ўйнаши кутилмоқда ва миланликлар бунинг учун немисларга 2 млн евро тўлайди. Келишувда ижара тугаганидан сўнг жамоа футболчини 13 млн еврога сотиб олиши мумкинлиги ҳақидаги банд ҳам бор.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments