Latest news

01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  1 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  3 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  14 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0

Шакири: "Албанияга қарши тўқнашув ўзгача аҳамият касб этади" News

Шакири: "Албанияга қарши тўқнашув ўзгача аҳамият касб этади"

Швейцария терма жамоаси етакчиси Жердан Шакири Албанияга қарши дастлабки учрашув олдидан Европа чемпионати борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- Барча мураббийнинг ўз фалсафаси бўлади. Оттмар Хитцфельд Швейцария терма жамоаси учун жуда катта кўламдаги ишларни амалга оширди. Унинг қўли остида терма жамоа авлодлар алмашуви бўлди. Оттмар терма жамоага бир қатор ёш истеъдодларни жалб этди ва улар эндиликда етарли тажриба тўплашди. Петкович бошқарувида жамоамиз ҳужумкор ўйнашни бошлади ва шу билан биргаликда натижаларга ҳам эришилди. Швейцария олдида Европа чемпионатига йўлланма олиш вазифасини қўйилганди. Бу эса уддаланди. Петкович жуда кўплаб тилларда гаплаша олади. Муҳими, Петкович футболчиларни тушунади.
Шуруҳдаги вазият? Франция ва биз фаворит саналамиз. Лекин Руминияни ҳам унутмаслик лозим. Улар саралаш босқичида жуда яхши ҳаракат қилишди. Бизнинг асосий мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Жамоамизнинг потенциали юқори. Европа чемпионати ўзгача мусобақа. Бу ерда сен ярим финалга қадар етиб боришинг ёки тезда уйга қайтишинг мумкин. Қуръадан олдин ота-онамга бизга Албания тушишини айтгандим. Якунда ҳам шундай бўлиб чиқди. Уларга қарши тўқнашув терма жамоамизнинг кўплаб футболчилари учун алоҳида аҳамият касб этади. Европа чемпионатини ғалаба билан бошлашни истаймиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика