Latest news

09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  0 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  0 08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  2 08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  1 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  2 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  28 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  8 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  87 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  20 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1

Шаҳзодбек Нурматов: "Терма жамоадан таклиф келишини кутмаган эдим" News

Шаҳзодбек Нурматов: "Терма жамоадан таклиф келишини кутмаган эдим"

Хабарингиз бор, кеча Миржалол Қосимов Ўзбекистон Миллий терма жамоасини Вьетнам ва Гонконгга қарши таркибини эълон қилди.
Ушбу таркибга биринчи бор жалб этилган "Металлург" клуби ҳужумчиси Шаҳзодбек Нурматов championat.asia сайтига дастлабки фикрларини билдириб ўтди.

"Очиғи ҳали терма жамоадан таклиф келишини кутмаган эдим. Ўзимни олдимга қўйган энг катта мақсадим шу бўлишига қарамай биринчи бор эшитиб жуда ҳайратландим. Менга ишонганларни ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Гарчи ҳали якуний таркиб эълон қилинмаган бўлса ҳам терма жамоага жалб этилиш бу барча футболчининг энг катта орзуси ҳисобланади. Бу маъсулиятни олиб юриш улкан шараф ва бундай маъсулиятни оқлашимга ишонаман. Ҳозирда Қаршида эртанги учрашувга тайёрланаяпмиз ва "Шўртан"га қарши учрашувдан сўнг терма жамоага бориб қўшиламан. Терма жамоамизнинг олдида турган икки муҳим учрашувда керакли натижани қўлга киритиш учун ҳамма бирдек ҳаракат қилади".

- Терма жамоамизда ҳужум борасида кўпдан буён муаммолар кўзга ташланмоқда. Бу эса сизга янада кўпроқ маъсулият юклайди. Бу борада қандай фикрдасиз?
- Ҳужумда ўйнаш бошқа нуқталардан кўра қийинроқ. Шахсан менда ҳам бундай вазиятлар бўлиб туради. Ҳар доим мухлис сўнгги нуқтани қўювчига ишонади ва барча хатолик шу нуқтада кўринади. Ўйлашимча ҳужумда бизда тажрибали футболчилар ҳам етарли. Ундан ташқари бир неча тенгдошларим ҳам ўйнамоқда. Биз кўпроқ гол уриб натижага эришмоқчимиз.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика