Шаҳзодбек Нурматов: "Рақобат менга ёқади"
03 feb 2016 15:39
News
Шаҳзодбек Нурматов: "Рақобат менга ёқади"
"Ўтган мавсум тугаганида "Бунёдкор"дан таклиф бўлганди. Бундан хурсанд бўлдим ва кўп ҳам ўйлаб ўтирмай розилик билдирдим. Машғулотлар қийин бўлса ҳам ўзига хос иштиёқ билан ишлай бошладим. Биринчи ўртоқлик учрашувидаёқ гол уришга муваффақ бўлдим. Дубайдаги йиғин доирасида ҳам 2та тўп киритдим. Бир сўз билан айтганда жамоада тезда киришиб кетдим".

"9 февраль куни "Ал Шабаб"га қарши муҳим ўйин кутиб турибди. Учрашув ўз майдонимизда бўлиб ўтади, уйда деворлар ҳам ёрдам беради. Мухлислар келиб қўллаб туришса албатта ғалаба қозонамиз".
"Рақобат менга ёқади. Агар рақобат бўлмаса футболчи ўсишдан тўхтайди, ўз устида ишламай қўяди. Ҳар кун машғулотда тинмай ишлаб асосий таркибга лойиқлигимни кўрсатаман".
"Металлург" жамоасида 4 йил ўйнадим. Клубга катта раҳмат айтаман, қадрдон жамоага доим омад тилайман", - дейди Шаҳзодбек Нурматов.
Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments