Latest news

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  28 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Шаҳзодбек Нурматов: “Иштиёқ эвазига ғалаба қозондик” News

Шаҳзодбек Нурматов: “Иштиёқ эвазига ғалаба қозондик”

Суперлиганинг 18-турида “Металлург” сафарда “Андижон” (2:1) устидан ғалаба қозониб, ғалабасиз сериясига барҳам берди.

Учрашувдан сўнг бекободликлар ҳужумчиси Шаҳзодбек Нурматов билан суҳбатлашдик.

“Қийин ўйин бўлди”, - дея сўз бошлади Нурматов. Кетма-кет мағлубиятлардан сўнг руҳий томондан ҳолатимизда муаммолар бор эди. "Андижон"ни катта иштиёқ эвазига мағлуб этдик. Табиийки, бу бизга руҳий томонда далда бўлади.

- "Металлург"нинг аввалги турлардаги омадсизликларини қандай баҳолайсиз?


- Ютқазган ўйинларимизда ҳам “Металлург” ёмон ўйнамади. Гол уришимиз мумкин бўлган вазиятларда омадимиз келмади. Оддий ҳолатларда ўз дарвозамиздан гол олиб чиқдик. Кетма-кет мағлубиятлардан сўнг руҳий томондан "ўра"га тушиб қолган эдик. Бу ғалаба бизни ушбу "ўра"дан чиқишимизга ёрдам беради.

- Жамоанинг ички муҳитида муаммо йўқми?

- Йўқ албатта, айтганимдек, руҳий "ўра"дан чиқишга қийналаётгандик. . Биргина ғалаба бизни шу вазиятдан олиб чиқиб кета оларди.Шу ютуқ "Андижон"да қўлга киритдик. Келгуси баҳсларда аввалги ўйинларда йўл қўйилган хатоларимизни такрорлмасликни ҳаракат қиламиз.

- Жуда кам гол ураётганингизни нима билан изоҳлайсиз?

- Кўпроқ гол уришим кераклигини биламан. Афсуски, омад келмаяпти. Келгуси турларда барчаси жойига тушишига умид қиламан.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика