Latest news

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Шаҳзодбек Нурматов: “2010 йил "Оқ-тепа” жамоаси менга 25 минг сўм берган” News

Шаҳзодбек Нурматов: “2010 йил "Оқ-тепа” жамоаси менга 25 минг сўм берган”

Бекободнинг “Металлург” жамоасида тўп тепган Шаҳзодбек Нурматов йил бошида Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига келиб қўшилди.

Нурматов “қалдирғочлар” таркибида мунтазам равишда майдонга тушиб келмоқда. “Бунёдкор” клуби чемпионатимизнинг 24-турида Бухоронинг “Бухоро” жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув олдидан биз Шаҳзодбек Нурматовдан интервью олиш учун офисимизга таклиф қилдик.

-  Чемпионатимизнинг биринчи ва иккинчи давраси ҳақида.
-  Ҳозирги кунга келиб иккинчи даврага қараганда биринчи давра биз учун осонроқ бўлди деб ўйлайман. Чунки, биринчи даврада фақат 3 бор дуранг натижа қайд этиб қолган учрашувларда фақат ғалаба қозондик. Иккинчи даврада эса икки маротаба мағлубият аламини тотиб кўрдик, дуранг натижа ҳам қайд этдик. Ҳар доим биринчи даврага қараганда иккинчи давра қийинроқ бўлади. Чунки, жамоадаги футболчилар бир бирини анча ўрганиб олишади. Кейин барча жамоалар юқори ўринларни эгаллаш учун ҳаракат қилади. Куни кеча 23-турда “Локомотив” ўз уйида “Обод” жамоаси билан ўйнаб дуранг натижа қайд этди. Меҳмонлар 1:0 ҳисобида олдинда бораётган экан. Кейин эса “Локомотив” “Обод” дарвозасини ишғол қилиб 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди. Ўша ўйинда “Локомотив” футболчилари рақибни менсимасдан майдонда ҳаракат қилди деб ўйлайман. Барча рақибларини мағлуб этиб келаётган жамоа ўз уйида чемпионат рейтингида сўнгги поғонани эгаллаган жамоа билан дуранг натижа қайд этиши ғалати ҳолат. “Локомотив” билан “Бунёдкор” очколари орасидаги тафовут кўпайиб кетган эди. Ушбу дурангдан сўнг 2 тафовут 2 очкога қисқарди. Бу биз учун яхши натижа. Агарда биз олдимизда турган ўйинларда рақибга очко бермасдан ғалаба қозонадиган бўлсак, “темирйўлчилар” ўзларини ўйинларида очко йўқотиши мумкин. Кейинги турда “Локомотив” учун янада қийин учрашув кутиб турипти. “Темирйўлчилар” сафарда “Пахтакор” меҳмони бўлади. Ушбу ўйинда “Пахтакор” ғалаба қозонадиган бўлса биз учун айни муддао бўларди. Энг асосийси биз бошқа жамоалар ҳақида эмас ўзимизнинг ўйинимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Юқорида айтиб ўтганимдек ўз ўйинимизда очко олишимиз шарт. Олдимизга чемпион бўлиш ва кубокни қўлга киритиш вазифаси қўйилган.


-  ОЧЛ мусобақаси ҳақида.
-  Авваллари ОЧЛ мусобақасида “Бунёдкор” яхши иштирок этиб келаётган эди. Бу йил Ўзбекистоннинг 3 та клуби ҳам ОЧЛ мусобақасининг гуруҳ босқичида қолиб кетди. Ҳозир олдимиздаги вазифа чемпион бўлиш ва кубокни қўлга киритиш. Бир эмас иккита жамоамиз ҳам бу йил гуруҳ босқичидан чиққанида балки бошқача бўлармиди.

-  “Металлург” жамоаси ҳақида.
-  “Металлург” жамоасида кўп вақт тўп тепганман. Ҳозир “Бунёдкор”да бўлсам ҳам собиқ жамоадошларим билан алоқадаман. “Металлург” жамоаси иштирокидаги деярли барча учрашувларни имкон қадар кузатиб бораман. Нима бўлса ҳам собиқ жамоам.

-  Захира ўриндиғида қолиб кетиш ҳақида.
-  Иккинчи даврада илк бор захирада қолдирилдим. “Бунёдкор” жамоасида рақобат бошқа жамоаларга қараганда кучлироқ. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Ушбу жамоада ким тайёр бўлса ўша футболчи майдонга тушади.

-  Баҳрайннинг “Ал-Риффа” жамоаси ҳақида.
-  Ушбу жамоага кўрикдан ўтиш учун эмас шартнома таклиф қилишгани учун борганман. Баъзи бир сабабларга кўра ўтиш амалга ошмай қолганди. Энди ҳозирча жимжитлик. Ҳеч қандай жамоалардан таклиф бўлаётгани йўқ. Ҳозир мен “Бунёдкор” клуби футболчиси ҳисобланаман.

-  Ёшликдаги қийинчиликлар ҳақида.
-  Ёшликдаги мураббийимим билан келиша олмасдан футболдан бироз муддат кетишга ҳам мажбур бўлганман. Профессионал футболчи бўлгунча кўп қийинчиликлар бўлади. Футболни яхши кўрмасангиз ўйнаб кетиш барибир қийин. Ёшликдаги жамоадошларимдан фақат мен ва Алишер Шоғуломов профессионал футболда тўп тепяпмиз. Қолган жамоадошларим футболни эрта тарк этишган. Бундай йўқотиш кўпчилик ёшларда кузатилади. 2001 йили футбол билан шуғулланишни бошлаган бўлсам илк маошимни 2010 йили олганман. Ўшанда “Оқ-тепа” жамоаси менга 25 минг сўм берган. Баъзи боллар футболни яхши кўрса ҳам ота-онаси ўғлини футболчи бўлишини исташмайди. Менда ҳам молиявий томондан қийинчилик бўлган. Машғулотларга бориш учун автобусларда чиптачидан қочиб юрган пайтларимиз ҳам бўлган. Хаттоки, битта музқаймоқ сотиб олиш учун ҳам пулим бўлмаган пайт ҳам бўлган. Ёшликда ҳаёт шунақа экан деб юрганман. Футболни ташлаш ҳақида ўйламаганман. Пулсизликдан сиқилиш бўлмаган. Битта менда эмас барчада қийинчилик бўлади.


-  Мухлисларнинг стадионларга ташрифи камайиб кетгани ҳақида.
-  Вилоятларда кўплаб мухлислар стадионларга ташриф буюришади. Лекин, Тошкентдаги ўйинларда мухлислар сони камайиб кетган. Нима сабабдан пойтахт жамоаларининг ўйинларига мухлислар кам ташриф буюришади, буни билмайман. Балки футболимизнинг савияси бироз пасайган бўлиши мумкин. Бекободда мухлислар стадионга футбол томоша қилиш учун кўпроқ ташриф буюришар эди. “Бухоро” жамоасининг ўйинларига ҳам мухлислар стадионга кўп ташриф буюришяпти. Биринчи лига аъзоси бўлган Самарқанднинг “Динамо” жамоасининг ўйинларига ҳам олий лигага қараганда кўпроқ мухлис ташриф буюрмоқда.

-  Бошқа спорт турлари ҳақида.
-  Теннис, баскетбол, Формула-1 спорт турларини кузатиб бораман.

-  Қизиқарли воқеа ҳақида.
-  “Металлург” клуби билан 2013 йили Туркияда бўлган йиғин чоғида жамоадошларим билан қизиқарли воқеа бўлганди. Ўшанда автобусда келаётганимизда Суннатилла Мамадалиев ўтирган ўриндиқ тагидан тутун чиқиб кетганди. Ҳамма қўрқиб кетганидан ёнғин-ёнғин деб бақирганди. Автобус ҳайдовчиси ҳам қўрқиб кетганди. Ўша хайдовчи бизни бошқа машғулотларга обормайман деб бошқа хайдовчига бизни топширганди. Ҳар сафар кўрганида бизни уришиб берарди. У олдида ўтирганда орқада нима бўлаётганини кўрмаганди. Шундай қизиқ воқеа бўлган. Ҳозиргача ўша воқеани эслаб турамиз.

-  Қизиқарли чемпионат ҳақида.
-  Мен учун бу йилги чемпионатимиз қизиқарлироқ бўляпти деб ўйлайман. Чунки, ўтган йили мен “Металлург” жамоаси шарафини ҳимоя қилганман. Биласизлар “Металлург” чемпионатимизда ўрта қаторда борар эди. Барибир чемпионлик учун кураш бошқача бўлар экан. Ҳар қандай футболчи бир маротаба бўлсак ҳам Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлишни истайди. Ҳозир “Локомотив” билан “Бунёдкор” жамоаси ўртасидаги очколар тафоввути 6 очкони ташкил этади. Агарда навбатдаги турда “Пахтакор” клуби “темирйўлчилар”ни мағлуб этса тафовут 3 очкога қисқаради. Кейин ўйинлар унданда қизиқарли бўлади деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам охиригача курашамиз. Чемпионатимизнинг сўнгги турида “Локомотив” билан тўқнаш келамиз. Ўзбекистон кубогида ҳам илк бор ярим финалга чиқяпман.


-  Энг қийин учрашув ҳақида.
-  Энг қийин учрашув ОЧЛ гуруҳ босқичида Тошкентда “Лаҳвия” жамоаси билан бўлган ўйинда 0:2 ҳисобида мағлубиятни қабул қилиб олгандик. Ўшанда битта вазиятни голга айлантира олмаганман. Балки ўшанда гол урганимда ўйин бошқача бўлармиди. Ушбу баҳсдан сўнг ОЧЛ гуруҳ босқичидан чиқиш учун имконият ҳам қолмаганди. Ўша учрашув жуда ҳам аламли бўлганди.

-  “Бухоро” билан ўйинга тайёргарлик ҳақида.
-  Ушбу ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Ушбу ўйинда фақат ғалаба қозонишимиз керак. Олдимизда 4та жуда ҳам қийин бўлган учрашувлар кутиб турипти.

-  Шакер Зуаги ҳақида.
-  Шакер Зуаги жамоадан кетганидан сўнг у даражада катта ўзгаришлар бўлмади. Клубда уни ўрни бошқача эди. Совуққон, тажрибали футболчи эди. Марказда тўп билан яхши муомала қиларди. Барибир уни йўқлиги сезиляпти. У жамоага кўп ёрдам берар эди.


-  Келажакдаги орзулар ҳақида.
-  Биринчи навбатда жамоам билан чемпион бўлиш ва кубокни қўлга киритиш. Миллий терма жамоа сафида муҳим ўйинларда терма жамоага фойда келтириш. Энг асосийси миллий терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига чиқиши энг катта орзуларимдан бири. Миллий терма жамоамиз ҳозир саралашнинг сўнгги босқичида ўз гуруҳида яхши иштирок этмоқда, кўз тегмасин. Насиб қилса бу сафар мундиалга албатта чиқамиз.

-  Мухлисларга тилаклар.
-  Биз фақат мухлислар учун ўйнамиз. Улар бор биз бормиз. Мухлислар яхши кўргани учун футбол спорт турлари ичида биринчи рақамли спорт тури ҳисобланади. Ишқибозлар бор футбол бор, доим соғ-саломат  бўлишсин.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика