Latest news

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  4 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Шаҳзод Убайдуллаев: "Терма жамоадан таклиф олишга тайёрман" News

Шаҳзод Убайдуллаев: "Терма жамоадан таклиф олишга тайёрман"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси сафарда "Бухоро"ни йирик ҳисобда таслим қилди.

Мазкур учрашувда бекободликларнинг икки голига муаллифлик қилган Шаҳзод Убайдуллаев ўтган турларда бўлгани каби бу сафар ҳам рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол қилди. Якунда бир қатор номзодлар орасида Убайдуллаевнинг "Бухоро" дарвозасига урган голи сайтимиз томонидан турнинг энг чиройли голи деб топилди. Биз бу борада иқтидорли форварднинг фикрлари билан қизиқдик.

"Йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда осон ўйин ўтказмадик. Биринчи бўлимда асосан майдонга мослашишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда эса ҳаракатларимиз ўхшади ва ўзимиз учун керакли натижани қўлга кирита олдик. Шунингдек баҳснинг иккинчи қисмида майдонга тўлиқ мослашиб кўпроқ ҳужум қилишга интилганимиз самарасини берди. Менинг фикримча, "Бухоро" жамоаси футболчилари  иккинчи голдан кейин руҳан синиб қолди ва шунинг ҳисобига ўйинни бериб қўйди. Ғалаба қозониб ҳисобимизга навбатдаги уч очкони ёздириб қўйганимиздан хурсандмиз. 

Терма жамоадан чорлов? Албатта, ватан жамоаси шарафини ҳимоя қилиш ҳар бир футболчининг орзуси ҳисобланади. Миллий жамоадан таклиф олишга тайёрман. 

Ҳар бир учрашувда гол уриб жамоамнинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишни истайман. Ғалаба билан барча ишқибозларимизни табриклайман",- дейди Шаҳзод Убайдуллаев.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика