Latest news

01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  0 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  1 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  2 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  5 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  5 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  81 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  85 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  3 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   28 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  25

Шаҳзод Убайдуллаев: "Нефтчи"да тўпурар бўлмоқчиман, Европадаги фаолиятим ҳали тугамади" News

Шаҳзод Убайдуллаев: "Нефтчи"да тўпурар бўлмоқчиман, Европадаги фаолиятим ҳали тугамади"

"Нефтчи"нинг Туркияда олиб бораётган йиғини айни авж палласига кириб бўлди.

Антальядаги машғулотларда яқинда клуб билан шартнома тузган Шаҳзод Убайдуллаев ҳам иштирок этмоқда. Ўтган мавсумни Беларусь чемпионати вакили Солигорскнинг "Шахтёр" ва "Энергетик-БГУ"да ўтказган ҳужумчи эндиликда фаолиятини юртимизда давом эттиради. Кеча "Мақтаарал"га қарши кечган ўртоқлик учрашувидан сўнг Убайдуллаевга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Фаолиятингизда илк бор легионер сифатида тўп тепдингиз. Нима, деб ўйлайсиз, дастлабки уриниш қанчалик ўзингиз истагандек бўлди?

- Ҳар қандай футболчига хориждаги биринчи мавсуми қийин бўлади. Чунки янги муҳит, янги жамоа, бегона инсонларга ўрганишингиз керак. Кейинчалик ўрганиб олдим. 

- Шаҳзод Убайдуллаев бор потенциалини кўрсата олгани йўқ. Ҳар ҳолда бизга шундай туюлди. Беларусь чемпионатида сизга нима тўсқинлик қилди?

- Ўзбекистонда бериладиган юкламалар билан Беларусь чемпионатидаги юкламани фарқи бор. Бизда кўпроқ техника ва тактикага эътибор берилади. У ерда эса жисмоний тайёргарлик устувор ҳисобланади. Мана шу жиҳатдан қийналдим. 

- Легионерга айланишга ўша вақт қанчалик тайёр эдингиз? 

- Мен вақтида легионерга айландим. Ўзбекистонга қайтишим оилавий сабабларга боғлиқ. Европанинг бошқа клубларидан таклифлар бор эди. 

- Аслида косонсойликсиз. Сир бўлмаса, "Навбаҳор"дан таклиф олдингизми? 

- Ўзбекистонга келишим билан "Нефтчи" таклиф билан чиқди. Ўйланиб ўтирмасдан қабул қилдим. Бу жамоа ўз номи, тарихига эга. 

- Фарғона клубида тўп тепа туриб яна Европа клублари назарига тушишингизга ишонасизми?

- Ҳали Европадаги фаолиятим тугамади. Тўпурар бўлишни мақсад қилганман. Шу орқали яна кучли клубларга йўл олишим мумкин. 

- Тўпурарлик ҳақида оғиз очдингиз. Сўнгги мавсумларда Драган Черан бу борада пешқадамликни ҳеч кимга бераётгани йўқ. У соф ҳужумчи эмас. Ўзимизнинг форвардлар ортда қолаётгнини нима билан изоҳлайсиз?

- "Пахтакор" ўзи кучли жамоа. Шу боис Черанга осонроқ кечади. Ўзбекистондаги энг яхши легионер. Кўрсангиз атрофидагилар Черан орқали ўйнашади. Унинг тўпурар бўлаётгани ёнида кўмакчилари кўп. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика