Latest news

00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  8 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

Шаҳзод Шайманов: “Жамоамиз бу йилги мавсумни бир текис ўтказа олмади” News

Шаҳзод Шайманов: “Жамоамиз бу йилги мавсумни бир текис ўтказа олмади”

Бу йилги олий лига баҳсларига ҳам якун ясалди. Муборакнинг “Машъал” жамоаси бу йил ўтган йилги натижасини такрорлай олмади.

Биз бунга нима сабаб бўлганини билиш мақсадида “Машъал” клуби футболчиси Шаҳзод Шайманов билан  суҳбатлашдик.

-  Бу йилги мавсум сиз ва жамоангиз учун қандай ўтди?

-  Жамоамиз бу йилги мавсумни бир текис ўтказа олмади. Ўтган йилги натижамизни яхшиламоқчи эдик. Ўзимга келадиган бўлсам бироз бўлсада ўсишга эришдим. Бу йил ўтган йилгига қараганда ўйин амалиётига кўпроқ эга бўлдим ва рақиблар дарвозасини бир неча бор ишғол қилдим.

-  Рахбарият бу йилги натижасидан рахбарият қониқиш ҳосил қилдими?
-  Мени фикримча қониқиш ҳосил қилишди.

-  Футболчиларчи?
-  Кимнидир қониқтиргандир, лекин мени эмас. Биз бунданда юқорироқ ўринга лойиқ эдик.



-  Қониқарсиз иштирок этишингларга нима сабаб бўлди?
-  Бунинг сабаби омадсиз иштирок, деб ўйлайман.

-  Жамоадаги ўзгаришларчи?
-  Албатта, ўзгаришлар бироз бўлсада салбий натижамизга таъсир қилди.

-  Бу йилги чемпионатда қайси жамоага қарши ўтказилган баҳс сизлар учун оғир кечди?
-  Бу сўзсиз “Локомотив” жамоасига қарши кечган ўйин. Чунки “темирйўлчилар” бизга қарши учрашувларда бир бош устун бўлиб ҳаракат қилишди.

-  Мана мавсум якунланди, клуб билан шартномангиз 31 декабрда ўз ниҳиясига етади. Рахбарият сизга янги шартнома таклиф қилдими ёки бошқа клублардан қизиқишлар борми?
-  Ҳозирча ҳеч ким менга алоқага чиқмади. Агарда таклифлар бўлса албатта бундан хабар топасизлар. Агарда “Машъал”дан кучлироқ жамоадан таклиф бўлиб қолса ўша жамоага ўтишим мумкин. Қолганини вақт кўрсатади.

-  Яқин кунларда қишки йиғинни бошлаймиз. Янги йилдан сўнг барчаси маълум бўлади.
- Жавобларингиз учун раҳмат.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика