Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Шаҳзод Бешимов: “Хоразм” Суперлигага йўлланма олиши ҳам мумкин” News

Шаҳзод Бешимов: “Хоразм” Суперлигага йўлланма олиши ҳам мумкин”

Про лиганинг 21-туридан ўрин олган “Машъал” – “Хоразм” (2:3) учрашувидан кейин меҳмонлар ҳужумчиси Шаҳзод Бешимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Маълумот учун, муборакдаги баҳсда Бешимов бир маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилди.

“Машъал” билан жуда яхши ўйин бўлди. Биз машғулотларда рақиб жамоага қарши ўйинга астойдил тайёргарлик кўргандик. Бош мураббийнинг берган кўрсатмаларига амал қилган ҳолда ҳаракат қилдик. Бу эса натижамиз яхши бўлишига олиб келди. 

Аслида жамоамиз йил бошида ўз олдига юқори мақсадларни қўймаганди. Аниқроғи, таркибни ёшартириб, кейинги йилларда яхши жамоани шакллантириш эди. Ҳозирда ҳаммаси яхши бўлмоқда. Натижаларимиз ўзгарди. ПФЛ директори Диёр Имомхўжаев таъкидлаганидек, минимум имконият билан максимум ҳаракат қилаётган жамоамиз. Насиб қилса, Суперлига учун плей-офф баҳсида иштирок этмоқчимиз. Балки, натижаларимиз яхши бўлса, шу йилнинг ўзидаёқ Суперлигага йўлланма олишимиз мумкин. Барчасини вақт кўрсатади. 

Худо хоҳласа, бу йилги мавсумда Про лига тўпурарлари рўйхатида бўлишни мақсад қилганман”, - дея сўзини якунлади Бешимов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика