Latest news

18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  2 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  0 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  1 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  3 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1

Шаҳриддин Ишназаров: «Навоийлик мухлислар «Қизилқум»га ишонади» News

Шаҳриддин Ишназаров: «Навоийлик мухлислар «Қизилқум»га ишонади»

Олий лига еттинчи тур марказий учрашувларидан бири «Қизилқум» — «Бухоро» учрашувидан кейин мезбонлар Мухлислар клуби етакчиси Шаҳриддин Ишназаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бу учрашувда ҳар бир очко икки жамоа учун ҳам жуда қадрли эди, — дейди Шаҳриддин Ишназаров. — Шу боис, кўплаб бухоролик ишқибозлар ҳам ўйинни стадионнинг ўзидан туриб кузатишди. Аслида учрашув дуранг натижа билан тугаганида ҳисоб адолатли бўларди. Афсуски, севимли жамоамиз ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев бироз ҳиссиётга берилиб, қизил карточка олди ва майдонни тарк этди. Шу вазиятдан 5-10 дақиқа аввал айнан Шерали меҳмонлар ҳимоячиси Сардор Раҳмонов билан тўқнашиб, боши ёрилганди. Буни тўғри тушунамиз. Жароҳат ҳам футболнинг бир бўлаги. Аммо ҳар қандай вазиятда футболчи ким бўлишидан қатъий назар ўзини қўлга олиши тарафдоримиз.

«Қизилқум» ушбу ўйингача мағлубият нималигини билмай келаётганди. Шу боис бўлса керак, охирги натижа айрим ишқибозларга ёқмаслиги мумкин. Аммо биз «Қизилқум» жамоасига ишонамиз. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар севимли футболчиларимизнинг кейинги учрашувларидаги ғалабаларига ишонамиз ва уларни доимо қўллаб-қувватлаймиз! Навбатдаги ўйинда «Қизилқум» Қаршига сафар қилади. Кўпсонли Мухлислар клубимиз аъзолари ушбу ўйинда ҳам ўз суюклиларига далда бўлишга ҳозирданоқ тайёр! Олға, «Қизилқум»! Доимо ғалаба ёр бўлсин!", - дейди Ишназаров.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика