Latest news

21:25Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қирғизистонга имкониятни бой берди  22 21:17Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  3 20:54Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"  1 20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  2 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  6 19:29"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди  1 18:58"Ливерпуль" 35 млн. еврога сотиб олган ҳимоячи бу йил бошқа майдонга туша олмайди  0 18:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 3:2  2 17:51ФИФАда ЖЧ-2030ни 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди  14 17:28Жиру Дембеле ҳақида: "Терма жамоада у "Олтин тўп" эгаси бўлиши мумкин деб ўйламаганман"  0 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   20 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  3 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  28 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  6

"Шаҳр Ходро" бош мураббийи: "Пахтакор"ни ҳурмат қиламан" News

"Шаҳр Ходро" бош мураббийи: "Пахтакор"ни ҳурмат қиламан"

ОЧЛ 6-туридан ўрин олган "Шаҳр Ходро" - "Пахтакор" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида форслар устози Муҳаммад Навази ва футболчи Ҳуссайин Меҳрабан иштирок этишди.

"Ҳар бир ўйин алоҳида тарих. "Пахтакор"га қарши баҳс қийин бўлади. Сабаби "Пахтакор" қитъа мусобақаларида иштирок этиш бўйича катта тажрибага эга. Мен рақибнинг 3та ўйинини томоша қилдим. Рақибни жуда яхши ўргандик. Тиғиз тақвимда кўп ўйин ўтказиш барча учун оғир. Аммо Эронга ғалаба билан қайтишни истаймиз ва сўнгги баҳсда бор кучимиз билан ўйнаймиз. Ҳозирги қийин вазиятда майдонга тушиб ўйнаётган футболчиларга раҳмат айтмоқчиман. Барчага соғлиқ тилайман, - дейди Муҳаммад Навази. 



Эртага қийин ўйин бўлади. Биз учта ўйин ўтказдик, икки марта "Шабаб Ал Аҳли" билан, бир марта "Ал Ҳилол" билан. Ўйлашимча эртага энг кучли рақиб билан ўйнаймиз. Сабаби "Ал Ҳилол" вирус туфайли анча кучсизланиб қолди ва етакчиларсиз ўйнади. Ҳа, гуруҳдан чиқа олмаслигимиз аниқ, аммо бу ерда тасодифан келиб қолмаганимизни исботлашни истаймиз", - дейди Ҳуссайин Меҳрабан.



- Эртага Осиёнинг топ клубларидан бирига қарши ўйнайсиз. Натижа сизлар учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини тушунамиз, эртанги баҳсдан футболчилар қандай мақсад билан майдонга тушишади? 

- "Пахтакор" жуда кучли клуб. Жуда тартибли ва яхши жамоа. Бу клубни ҳурмат қиламан. Тенг кучли иккита таркибга ва машҳур мураббийга эга. Бу жамоанинг ОЧЛдаги сўнгги натижалари барчасини айтиб турибди.

Ҳар бир ўйин биз учун тажриба. Бу биз учун ОЧЛдаги биринчи мавсум. 

- Ўтган турда етакчиларсиз ва захирасиз қолган "Ал Ҳилол"га қарши баҳсда дуранг ўйнадинглар. Бунчалик кучсиз ўйиннинг сабаби нимада?  

- Ўтган сафар ҳам айтгандим. Биз қолганлар билан таққослаганда бой клуб эмасмиз. Катта пуллар эвазига кучли легионерларни олиб кела олмаймиз. Тўғри "Шабаб" билан иккита ўйинда ютқаздик, аммо ўйин борасида ёмон ўйнамагандик. "Ал Ҳилол" чемпион ва ҳозирги вазиятга қарамай кучли клуб. Умид қиламанки эртага ўз ўйинимизни намойиш этамиз.



Shahr Khodrou FC

AFC Champions League Grp. B . Round 6

24/09/2020, 00:00

1
:
0
Finished

Pakhtakor Tashkent

Jaloliddin Masharipov - 65'

45'
90'
31'  Ali Taheran
45'  Mohammad Reza Khalatbari
45'  Ali Nemati
69'  Akbar Sadeghi
69'  Mohammad Reza Khalatbari (Hossein Mehraban)
76'  Abolhassan Jafari
78'  Ruhollah Seifollahi (Amirhassan Jafari)
78'  Mohammad Ali Faramarzi (Alireza Asadabadi)
46'  Dostonbek Khamdamov (Javokhir Sidikov)
46'  Khoziakbar Alidzhanov (Akramjon Komilov)
46'  Odildzhon Khamrobekov (Vladimir Kozak)
65'  Jaloliddin Masharipov
67'  Yegor Krimets (Sadriddin Abdullaev)
73'  Akramjon Komilov
77'  Dragan Ceran (Asad Sobirzhonov)

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика