Latest news

02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  0 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  2 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  0 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  12 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  3 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  5 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  6 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  9

Шаҳбоз Умаров: "Эртага ғалаба қозонамиз, бошқа вариантимиз йўқ" News

Шаҳбоз Умаров: "Эртага ғалаба қозонамиз, бошқа вариантимиз йўқ"

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги 2-тур Ҳиндистон терма жамоасига қарши кечадиган учрашувдан аввалги расмий машғулотини ўтказди. Биз амалдаги Қозоғистон чемпиони ва терма жамоамиз аъзоси Шаҳбоз Умаров билан суҳбатлашдик

- Қисқача айтаман. Эртага ғалаба қозонамиз, бошқа вариантимиз йўқ. Фақат ғалаба қозонишимиз керак.

- Мураббий тайёргарлик жараёнида асосан эътиборни нимага қаратмоқда? Рақибни тактик томонлама ўрганишгами ёки руҳий ҳолатни яхшилашга.

- Бош мураббийимиз билан машғулотларда барча рақибларни таҳлил қилиб чиқдик. Сурия ва Ҳиндистон каби терма жамоа ҳимоявий футбол намойиш этишади ва 10 киши бўлиб ҳимояланишади. Бош мураббийимиз рақиблар ҳимоясини қандай ёриб ўтишни ўргатмоқда. Эртага ҳужумкор футбол намойиш этиб кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламиз.

- Бир неча ой аввал нега терма жамоага чақирилмаяпсиз деган саволга жароҳатим сабабли деб жавоб берган эдингиз. Ҳозир жароҳатингиз сизни безовта қилмаяптими?

- Йўқ, ҳозир соғлиғим бўйича муаммо йўқ.

- Ҳиндистон терма жамоасининг устун тарафларини ўрганиб чиқдингизларми?

- Ҳиндистон терма жамоаси қарши ҳужумларга таяниб ўйнайди. Ҳимояга ётиб олиб, тезда қарши ҳужум қилиш уларнинг тактикаси.

- Бугунги матбуот анжуманида Ҳиндистон терма жамоаси бош мураббийи эртага ҳужумкор ўйин намойиш этишини айтиб ўтди. Балки Ҳиндистон терма жамоаси эртага кўпроқ ҳужум қилар?

- Ҳиндлар қандай ўйин намойиш этишидан қатъий назар, биз ўзимизнинг услубимизда ўйнаймиз. Аввалроқ айтганимдек ғалаба қозонишдан бошқа вариантимиз йўқ.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика