Latest news

08:10Анчелотти Бразилия МТЖга мамлакат футболи афсонасини ёрдамчи мураббий сифатида таклиф қилмоқчи  0 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  7 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  7 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  5 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  19 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  49

Шаҳбоз Жўрабеков: "Терма жамоада ўйнаш учун..." News

Шаҳбоз Жўрабеков: "Терма жамоада ўйнаш учун..."

ФИФА кунлари туфайли Суперлигада танаффус юзага келгани учун нигоҳлар Кападзе ва Катанец бошчилигидаги терма жамоаларга қаратилган.

Биз эса "Сўғдиёна" футболчиси Шаҳбоз Жўрабеков билан миллий чемпионатимиз ҳақида суҳбатлашдик. Сўнгги йилларда Улуғбек Бақоевнинг ишончига кириб, ўнг қанотни ўз номига "расмийлаштирган" 25 ёшли ҳимоячи танаффусдан кейин янада кучлироқ бўлиб қайтмоқчи...

— Шаҳбоз, Суперлиганинг жорий мавсуми олдингиларидан фарқ қиляптими?

— Албатта. Бу йилги чемпионат олдингиларига нисбатан яхшироқ тасаввур пайдо қиляпти. Жамоаларнинг барчаси деярли бир хил кучга эга. Буни турнир жадвалидаги зичликдан ҳам англаб олиш қийин эмас. Ҳар турда бир нечтадан марказий учрашувлар бор. Чемпионлик учун курашадиган клублар сони олдинги йилга нисбатан кўпайган. Бу ўйинларни озмунча қийинлаштирди.  

— Ўтган мавсумда Шаҳбоз Жўрабеков ўзини қайтадан кашф қилди. Бу йилги мақсадлар қандай?

— Нафақат мен, балки бутун "Сўғдиёна" жамоаси бошқаттан кашф қилинди. Биз 29 йил деганда 2-ўринни қўлга киритдик. Энди эса яна бир қадам олдинга ташламоқчимиз. Олдинда бизни ОФК кубоги кутиб турибди. Жиззах аҳли учун 2022 йил унутилмас бўлиб қолишига бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

— Бир қатор мухлислар сизни терма жамоада кўришни хоҳлаяпти. Ҳозир давом этаётган йиғин учун Катанецдан таклиф кутганмидингиз? 

— Бу ҳақда ўзим ҳам кўп эшитяпман, ижтимоий тармоқларда ўқияпман. Рости, исталган футболчи учун бу каби илиқ фикрлар жуда ёқимли. Лекин ҳозир чақирув келмаганининг сабаби ўзимман. Демак, у даражага чиқиш учун жуда кўп меҳнат қилишим, тер тўкишим керак...

Яширмайман, бу йилги мақсадларим орасида терма жамоа либосида ўйнаш ҳам бор. Нафақат чақирув олмоқчиман, балки у ерда асосий фигуралардан бирига айланишни мақсад қилганман. Насиб қилса, бир кун, албатта, таклиф тушади ва ўшанда жамоанинг доимий вакилига айланиш учун боримни бераман.

— "Сўғдиёна"нинг ўйин услуби ҳақида турлича фикрлар бор. Сиз Бақоев Жиззахда қўллаётган услубга қанақа таъриф бероласиз? 

— Баъзилар жамоамизни фақат ҳимояда ўтиради, ўйини йўқ деб ҳисоблайди. Бу фикрларга қўшилмайман. Биз вазиятдан келиб чиқиб, турлича услубларда тўп тепамиз. Масалан, сўнгги 2 ўйинда 7 та гол урдик. Энди ҳам "Сўғдиёна" ҳужум қилишни билмайди, дея оласизми? 

— Энг яхши танқидчингиз ким?

— Энг яхши танқидчим отам ҳисобланадилар (маълумот учун, Шаҳбоз Жўрабеков ўз даврида "Сўғдиёна", "Машъал" ва "Динамо" шарафини ҳимоя қилган Қобил Алиқуловнинг фарзанди — таҳр.). Ҳар бир ўйиндан кейин ўша куннинг ўзида менинг ҳаракатларимни таҳлил қилиб берадилар. Рости, шу пайтгача дадамдан ижобий баҳо ололмадим (кулади). 

— Бақоев жамоасида ҳар доим тажрибали футболчилар бўлади. Масалан, афсонавий Ҳасанов билан елкама-елка тўп тепиш қандай?

— Мен бундан фақат ва фақат фахрланаман. "Сўғдиёна"да ўзбек футболида из қолдирган кўплаб футболчилар бор. Жасур Ҳасанов, Артём Филипосян, Марат Бикмаев ёки Баҳодир Насимов билан бирга ўйнаш кишига қўшимча куч беради. Улар ҳар бир машғулот ёки ўйинлардан кейин бизга қимматли маслаҳатлар беришади. Керак пайтларда койиб қўйишади. Аллоҳдан бизга ҳам акаларимизнинг йўлини беришини сўраб қоламан. 

— Шаҳбоз Жўрабеков фаолиятидаги кейинги босқич қандай бўлади? 

— Бу ҳақда тўлиқ ўйлаб кўрганим йўқ. "Сўғдиёна" билан йил охиригача шартномам бор. Ҳозир фақат Суперлига ва ОФК кубоги доирасидаги ўйинлар ҳақида ўйлаяпман. Насиб қилса, албатта, чемпион бўламиз. Кейинроқ ўзимни хорижда ҳам синаб кўраман.

— Ўзбекистонлик энг кучли марказий ҳужумчилар учлигини санаб беринг.

— Суперлигада Шоҳруз Норхонов ва Ҳусайн Норчаев, легионерлардан Шомуродов билан Сергеев. Агар кимнидир унутган бўлсам, олдиндан узр.

— Айни пайтда жаҳоннинг энг кўчли ўнг қанот ҳимоячиси ким?

— Менимча, айни пайтда 3 нафар футболчи бир хил савияда бўлиб турибди. Булар: Трент Александер-Арнольд, Жоау Канселу ва Дани Карвахаль.

— Шаҳбоз, суҳбат учун раҳмат. Фаолиятингизга омад, ўзингизга бахт тилаймиз.

— Эътибор учун сизга раҳмат. Фурсатдан фойдаланиб, футбол мухлисларига ҳам барча самимий тилакларни билдираман. Яхши кунлар яқин. Катта ғалабалар учун ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Шоҳруз Норхонов терма жамоа, "Пахтакор", Анзур ва Алиқулов ҳақида гапирди

Author :
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика