Latest news

17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  9 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  10 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  0 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  3 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  2 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  3 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2

Шаҳбоз Эркинов «Навбаҳор»да, Шукурали Пўлатов келиши мумкин News

Шаҳбоз Эркинов «Навбаҳор»да, Шукурали Пўлатов келиши мумкин

Мамлакатимизнинг маҳоратли ҳужумчиларидан бири Шаҳбоз Эркинов ҳам янги мавсумни «Навбаҳор»да ўтказадиган бўлди.
Жамоамиз мураббийлар штаби ҳужумдаги рақобатни кучайтириш мақсадида бир қатор ҳужумчилар билан музокараларга киришишганди. Якунда Шаҳбоз Эркинов вариантида тўхташга қарор қилинди. 2013 йилги мавсумни «Олмалиқ» жамоасида ўтказган ҳужумчи 15 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини етти бор нишонга олганди. Мухлисларимизнинг ёдларида бўлса Олмалиқда ўтган «олмалиқ» - «Навбаҳор» жамоалари ўртасидаги биринчи давра учрашувида айнан Эркинов ҳисобни очишга эришганди. Аммо, якунда Шаҳбознинг голи олмалиқликларга фойда келтирмаганди. Чунки, футболчиларимиз меҳмонда 4:3 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишганди. Мавсумлар оралиғида «Олмалиқ»ни тарк этган ҳужумчи Самарқанднинг «Динамо» клуби сафида мавсумга тайёргарлик кўраётганди.

Навбатдаги чемпионатда «Навбаҳор» шарафини яна бир маҳоратли футболчилардан бири Шукурали Пўлатов ҳимоя қилиши мумкин. «Нефтчи»нинг собиқ футболчиси мавсумлар оралиғида «Бунёдкор» йиғинида иштирок этаётганди. «Нефтчи»нинг бошқа собиқ футболчилари Мансур Саидов ҳамда Бахтиёр Ёқубовларни янги мавсумни «Навбаҳор» сафида ўтказишларига олдинроқ ойдинлик киритилганди. Хуллас, Бахтиёр Ашурматов наманганлик мухлисларни хурсанд қилишга қодир жамоани шакллантиришга астойдил ҳаракат қилмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика