Latest news

22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  0 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  9 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  4 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  10 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  4 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1

Шаҳбоз Эркинов Красницкий клуби аъзосига айланди News

Шаҳбоз Эркинов Красницкий клуби аъзосига айланди

“Насаф” жамоаси сафига иккинчи даврадан келиб қўшилган тажрибали ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов Красницкий тўпурарлар клуби аъзосига айланди.

Шахбоз Эркинов жамоамиз сафига қўшилганга қадар 99та тўп муаллифи бўлган. У охирги 99-голини “Машъал” сафида киритган эди. Ҳужумчи шу пайтгача миллий чемпионатимизда 85та, кубок баҳсларида 13та ва клублар сафида қитъамиз футбол мусобақаларида 3та гол киритган.
 
26 август куни Қўқонда бўлиб ўтган 20-тур доирасидаги “Қўқон-1912” жамоаси билан бўлган баҳсда икки марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Яъни у 100 ва 101-голларини киритди. Бу билан у мамлакатимизнинг Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзосига айланди.
 
Ўз фаолиятини “Пахтакор” жамоасида бошлаган Шахбоз Эркинов мамлакатимизнинг кўпгина клубларида тўп тепган. “Насаф” унинг еттинчи клуби ҳисобланади. Шунингдек Шахбоз Эркинов воҳамизнинг учта клубида ҳам тўп тепган футболчилардан бири саналади.
 
Энди ушбу тажрибали ҳужумчи, дастлаб Олег Шацких аъзо бўлган - Красницкий клуби аъзоси ҳисобланади.
 
Шахбоз Эркиновни ушбу катта ютуқ билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари ва жамоамизнинг барча аъзолари, шунингдек мухлислар номидан муборакбод этамиз.
 
Ушбу Красницкий номидаги тўпрарлар клубига ҳозиргача мамлакатимизнинг 35 нафар футболчиси аъзо бўлган. Шахбоз Эркинов эса 36-аъзо сифатида қайд этилди. Эркиновдан кейинги ўринда жамоамизнинг яна бир аъзоси – Илҳом Шомуродов турибди, унинг ҳисобида ҳозирча 82та тўп бор.
 
Тўпурарлар клуби аъзоларига топшириладиган махсус соврин, жамоамизнинг яқин учрашувларининг бирида расман унга топширилиши кутилмоқда.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика