Latest news

18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  4 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  1 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  18 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  12 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  21 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  3 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  11 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7

Шаҳбоз Эркинов "аждарлар" сафидаги илк голини "Насаф"га урди News

Шаҳбоз Эркинов "аждарлар" сафидаги илк голини "Насаф"га урди

Tags :  Насаф
Қаршининг "Насаф" клуби ўз қароргоҳида иккинчи даврага тайёргарликларни давом эттирмоқда.

Кеча “Насаф” футболчилари иккига бўлинган ҳолда ўзаро назорат учрашуви ўтказишди.

Учрашув 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди. Учрашувдаги голларни Азамат Алланиёзов (2), Фозил Мусаев ва Шахбоз Эркиновлар (пенальтидан) киритишди.

Назорат учрашувида қуйидаги футболчилар майдонга тушишди. Жамоамиз футболчилари майдонда кўк ва оқ футболкаларда ҳаракат қилишди.

“Кўклар”: Жавоҳир Комилов, Илдар Маматказин, Деян Больевич, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фозил Мусаев, Баҳром Абдураҳимов, Фаррух Сайфиев, Огнен Красич, Аслиддин Абдиев, Сирожиддин Қўзиев, Дилшод Хушбаков.

“Оқлар”: Максим Криушев, Шерзод Аъзамов, Игорь Голбан, Никита Павленко, Собит Синдоров, Сайдулло Раҳматов, Нажмиддин Нормуродов, Акмал Муродов, Ислом Рашидхонов, Азамат Алланиёзов, Дониёр Нарзуллаев.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида Жавоҳир Комилов ўрнига Санжар Қувватов, Аслиддин Абдиев ўрнига Шахбоз Эркинов ва Собит Синдоров ўрнига Ислом Рашидхоновлар майдонга тушишди.

Жамоамиз сафига яқинда келиб қўшилган сербиялик легионер асосан ўнг қанот ярим ҳимоясида ҳаракат қилди, биринчи бўлимда унинг амалга оширган бурчак тўпини Фозил Мусаев голга айлантирди.

Бугун шунингдек жамоамиз қароргоҳига “Спорт” телеканалининг журналистлари ҳам ташриф буюришди. Учрашув жараёнининг қизиқарли дақиқаларини тасвирга олишди ва жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевичдан интервью ҳам олишди.

Интервьюда Рўзиқул Бердиев жумладан қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

-Тайёргарликларни 14 июлдан бошладик, шу куни футболчиларимиз Тошкентда тиббий кўрикдан ўтишди ва 15 июлдан клубимиз қароргоҳида иккинчи даврага тайёргарликларни олиб бормоқдамиз. Йиғинимиз 21 июлга қадар давом этади. 21 июл куни Самарқандда “Динамо” жамоаси билан назорат учрашуви ўтказамиз. Кейин жамоамиз футболчиларига икки кунлик дам олиш эълон қиламиз ва дам олишдан сўнг ўз майдонимизда бўладиган Ўзбекистон Кубоги чорак финали жавоб учрашувига тайёргарликни бошлаймиз. Тайёргарлик жараёнида асосий эътиборни футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга ва техникасига ҳамда жамоамизнинг тактик маҳоратини оширишга қаратмоқдамиз.

Жамоамизни айрим ўйинчилар тарк этишди ва баъзи ўйинчиларимиз жароҳатларини даволатиш билан машғул бўлишмоқда. Уларнинг ўрнини тўлдириш учун янги футболчиларни таклиф қилдик. Булар, сербиялик Огнен Красич, россиялик Игорь Голбан ва ҳужумчи Шахбоз Эркиновлардир. Бундан ташқари ҳам бир неча футболчилар машғулотларимизда иштирок этишмоқда. Жамоада ким қолиши ёки кетиши 21 июлдан кейин маълум бўлади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика