Latest news

20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  0 19:47Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади  3 19:18"Пахтакор" легионерлари: кимлар қолди, кимлар кетди?  5 18:50"Бунёдкор" академияси учун 2025 йил қандай ўтди?  1 18:23Интервью. Андрей Шипилов: "Уч йил ҳеч қаерда кўзга ташланмадим, "Зенит"да малака оширдим"   6 17:57АПЛнинг ноябрдаги энг яхши мураббийи аниқ  2 17:35АПЛнинг ноябрдаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  2 17:14"Бавария" "Боруссия Д" ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда  0 16:34"Ливерпуль" ПСЖ вингерини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда  2 15:59Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  1 15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  1 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  6

Шаҳбоз Беғамов: "Ойбек Бозоров Осиё чемпионати кашфиётларидан бирига айланиши мумкин" News

Шаҳбоз Беғамов: "Ойбек Бозоров Осиё чемпионати кашфиётларидан бирига айланиши мумкин"

АГМК матбуот котиби Шаҳбоз Беғамов Таиланддаги Осиё чемпионатида ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йигитларига омад тилади.

"Янги йилдан кейин январда ҳар сафар Осиё чемпионати бўлишига кўникиб қолди одам. Икки йил аввал Хитойда ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилганди. Ўтган йил БААдаги Осиё Кубоги ва бу гал Олимпиада йўлланмаси ўйналгани учун ҳам қадри баланд Осиё чемпионати бошланди. Таиланддаги мусобақада Олимпия терма жамоамиз эртадан муҳим йўлга тушади. Аввал ҳам айтганимдек, негадир ишонч юқори ва хотиржамман. Ҳа, гуруҳ кучли, бу ҳақида ортиқча гапиришга ҳожат йўқ. Лекин бизнинг жамоа ўша кучли гуруҳнинг асосий “бўри”ларидан бири. Рақибларимиз ичида энг кучлиси — Жанубий Корея. Кейингиси — Хитой. Фикримча, нисбатан кучсизи — Эрон.


Эронда мураббий қўнимсизлиги натижасида ҳам ўйин яхши эмас. Тайёргарлик ҳам идеал эмас. Хитой яхши жамоа, лекин қўрқинчли эмас. Жанубий Корея зўр, ҳа. Қувонарлиси, биз улар билан охирги турда, эҳтимол, барча масала ҳал этилгач ўйнармиз. Шу тарафлама бу яхши.


Зўр авлод, квалификацияси юқори футболчилар жамланмаси асосий таркиб борасида мураббийда яхши маънодаги “бош оғриқ”ни тақдим этиши аниқ. Ғаниев, Тўхтасинов, Абдихолиқов, Яхшибоев каби футболчилар чинакам етакчи бўлиши керак. Ойбек Бозоров эса мусобақа кашфиётларидан бирига айланиши мумкин. Эрон билан ўйинда ишончли ўйин ҳамда йирик ғалаба кутяпман. Менимча, қийналмаймиз. Омад, йигитлар!" - деб ёзди Шаҳбоз Беғамов.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика