Latest news

00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  1 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  7 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  2 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  12 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5 18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  5 18:07Расман: Игорь Сергеев "Персеполис" футболчисига айланди  15 18:01"Манчестер Сити" Гвардиол жароҳат олгани туфайли ижарадаги ҳимоячисини ортга қайтарди  1

Шаҳбоз Беғамов: "Мен "СА"га қандай келганман?" News

Шаҳбоз Беғамов: "Мен "СА"га қандай келганман?"

Янги йил кириб келишига ҳам саноқли соатлар қолмоқда.
Байрам туҳфаси сифатида сайтимиз ўқувчиларига яна бир янги лойиҳани тақдим этамиз. Лойиҳа Мен "СА"га қандай келганман? деб номланади ва унда сайт ижодкорларининг қандай қилиб championat.asiaга келишгани ҳақида сўз боради.

"Аввало барчани кириб келаётган янги 2015 йил билан муборакбод этаман! Янги йилда сиҳат-саломатлик, бахт ва омад ҳаммамизга ҳамроҳ бўлсин!

2010 йилдан буён футбол сайтлари ва газеталарда ёзган мақола ва интервьюларимни "қоралама" қилиб келаман. Бундан бир неча йил аввал "Fk.uz" деган сайт бўларди. Биринчи иш жойим айнан шу сайт бўлган. Бу сайт "FutGOL" газетаси билан ҳамкорликда ишларди. Ўшанда мени юртимиздаги таниқли ва тажрибали футбол журналисти Хайрулла Холиқов ушбу газетага ишга чорлагандилар.
Шундан сўнг орада "Насаф" футбол клуби матбуот хизматида бир йил муддат ишладим. 2013 йили газета ва сайт ўз фаолиятини тугатди. Орада бир муддат ишсиз юрдим.

Мен "CA"га қандай келганман? Бу жуда қизиқ бўлган мен сизларга айтсам.

Бир куни "CA" лойиҳаси раҳбари Нодирхўжа Юлдашев ҳамкасблари ва дўстлари Беҳзод Назаровнинг "агент"и орқали менга ёзиб қолдилар. Бўш бўлсанг сайтга ёзиб тур, секин-аста ўз тажрибангни ошириб, ўзингни кўрсатсанг келажакда сайтимизда иш бошлашинг мумкин деб айтиб қолдилар. Юртимизда ўз ўрнига эга бўлиб бораётган "Championat.asia" сайтида ишлаш таклифи мени қизиқтириб қўйганди.

Лекин баъзи сабабларга кўра, таклифга дарров жавоб бера олмадим. Кунларнинг бирида твиттерда "CA" раҳбари Нодирхўжа Юлдашев офисда ходимлар ўртасида "PES-2013" симуляторида мини-турнир ташкил қилишгани ҳақида ёздилар. Шунда мен "зўри" борми ўзи деб ёзиб қолдим. Нодирхўжа Юлдашев эса бир келиб-кет, ўшанда кўрамиз кучингни деб айтдилар.

Тошкентда истиқомат қилаётганимдан буён мен учун "хобби" ҳисобланган "PES-2013"да ҳали мени ҳеч ким мағлуб этмаганди ва балки "Championat.asia" офисида жиддий рақиб топилар деб келдим. Айтади-ку, келдим, кўрдим ва билдим деб. Мақтанишга йўймангу, ҳар доимгидек менга муносиб рақиб топилмади плейстешиндаги "PES-2013" ўйинида.

Офисга келганимда Толибжон Қосимовни бизнинг энг "кучли игрок" дейишди. Толибжон Қосимов билан ўйин қийин кечди ва бир амаллаб йирик ҳисобда ғалаба қозондим. Нодир ака эса биз ҳали энди бошладик, ҳали қўлимизни "келиштириб" олайлик деб гапни олиб қочдилар. Ҳа, айтганча, ўша куни Нодирхўжа Юлдашев битта "обед"га тушгандилар.

Кейинчалик билсам, Нодирхўжа Юлдашев Хайрулла Холиқов орқали менга расмий таклиф билан чиқибди. "Шаҳбоз, гапнинг қисқаси бизга яна битта ходим керак. Мен Нодирга сени ишга олсак яхши бўларди деб айтдим. Нодир ҳам шуни истамоқда. Ўйлаб кўр ва аниқ жавобни айт", - деб ёздилар. Ман эса бажонидил рози бўлдим.

Қолган масалани Нодир ака билан ҳал этдик ва 2013 йилнинг март ойидан мен учун жуда қадрли бўлиб қолган "Championat.asia"да расман иш бошладим. Бунгача озми-кўпми бошқа жойларда ҳам ишлаб кўргандим. Ҳаммасининг ўрни бўлакча бўлади. Бу табиий. Лекин шуни айтишим керакки, "CA" умуман ўзгача олам. Бу ерда фақат футбол кишилари иш юритишади. Барча масалалар биргаликда, жамоа билан ҳал этилади. Бу баландпарвоз гапларэмас. Ҳамкасбларимиз билан жуда иноқ бўлиб ишлаб келяпмиз. Мен учун Нодирхўжа Юлдашев, Хайрулла Холиқов, Нарзулла Сайдуллаев, Толибжон Қосимов, "қўшни"миз ҳисобланган "Olamsport" сайти етакчиси Камолиддин Алимов, Жасур Асланов, Азиз Тўхтамуродов, Омонжон "терминатор" билан ишлаш жуда ёқади. Устоз журналистлар Хайрулла ака, Нодир ака, Камолиддин ака, Нарзулла акалардан шу қисқа фурсат ичида жуда кўп нарсаларни ўрганиб келмоқдаман.

Ишдаги асосий вазифам тўғрисида сўз юритадиган бўлсам, менинг иш вақтим кўпроқ тунги пайтга тўғри келади. Асосан кечаси бўладиган еврофутбол ўйинлари, матнли трансляцияларни имкон қадар ёритиб боришга ҳаракат қилиб келмоқдаман. Баъзида "Милан", "Челси", "Интер", "Ювентус" ва бошқа жамоалар мухлислари нега бизнинг жамоалар ўйинларини матнли трансляция қилмайсизлар деб қолишади. Уларни жуда тўғри тушунаман. Аммо кўпроқ аудитория, таклиф ва истаклардан келиб чиқиб, "Реал" ва "Барселона" ўйинларини онлайн қиламан. Камида улар айни менинг иш вақтим бошланган пайтда ўйнайдилар. Шу боис бошқа жамоа мухлислари буни тўғри қабул қилишади деб умид қиламан ва келажакда уларнинг истакларини инобатга оламан. Ҳа айтганча, "Реал" ва "Барселона"нинг мухлиси эмасман. Буни алоҳида таъкидлаб ўтишни жоиз деб топдим.

Гап келганда шуни ҳам айтиб ўтай. Менинг биринчи иш жойимда ва ҳозир сайтда ҳам ишлашимда Хайрулла Холиқовнинг хизмати бўлган. Баъзида ўйлаб қоламан, менинг "танкам" Хайрулла акамикин деб. Кўп гапириб юбордим-а? Яна сал қолса унутай дебман, Нодирхўжа Юлдашев PES-2013да бўлмаса-да, янги чиққан FIFA-2015 ўйинида мени ютиб турибилар. Энди бошлиққа ютқазиб турмасак бўлмас)

Янги йилингиз билан, азиз юртдошлар!"
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика