Latest news

00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:36"Фонтене" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:51"Ювентус" — "Рома". Таркиблар маълум  3 23:48"Реал" — "Севилья". Таркиблар маълум  8 23:46"Эвертон" — "Арсенал". Таркиблар маълум  3 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  4 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  24

Шаҳбоз Беғамов: "Евро-2020дан кейин футбол прагматикага ўзгармоқда" News

Шаҳбоз Беғамов: "Евро-2020дан кейин футбол прагматикага ўзгармоқда"

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов ЖЧ-2022да сенсациялар кўпайиб кетаётгани борасида фикр билдирди.

"Гуруҳ босқичи ва нимчорак финалда голлар шоусини уюштирганлар уйига қайтди.

Кучини тўғри тақсимлаб, натижага аниқ стратегия билан юраётган жамоалар йўлда кетишяпти.

Мундиалда ёрқин футболдан кўра ёпиқроқ, прагматик услуб кўпроқ ғалаба қилаётганидан келиб чиқсак, бунинг эффекти умумий футболга, мураббийларга ҳам таъсир қилади.

Масалан Евро-2020дан кейин кўпчилик жамоалар учталик марказий ҳимоя билан ўйнашга ўтганди. Чунки кўплаб жамоалар шу тизимда ўйнаган ва буни ҳамма диққат билан кузатиб, андоза олган.

ЖЧдан кейин кўплаб мураббийлар ушбу мундиалдаги услублардан андоза олиши табиий. Ёрқин футбол зўр, кучли, лекин унга қарши ишланаётган тактика кўпроқ натижа бераяпти. Аммо бу узоқ давом этадиган давравий чемпионатларда кам эффектли. Локал турнирлар учун эса зўр қўлланма. Барибир ёрқин футбол тарафдорлари кўпайгани маъқул. Футбол нафақат ички интрига, балки ёрқинлиги билан янада гўзал.

Ёрқин футбол ўйнаб ғолиб чиқадиган ва натижага эришадиган жамоа — ҳақиқий кучли жамоа.

Масалан, Франция ёки Англия бундай ижрочилар билан ўта гўзал футбол кўрсатиши керак идеалда.

ЖЧда энг зўр ўйин қилган жамоа — Бразилия бўлди. Жамоада ўйин зўр ташкиллаштирилган, фақат характер ҳали тўлиқ шаклланмаганлиги панд берди.

Марокаш эса ўз кучидан келиб чиқиб идеал ўйнамоқда. Улар натижага элтувчи йўлни билади ва ўша манзил сари рақибларни зўр зарарсизлантириш ва метин ирода ҳамда характер билан олға кетмоқда.

Хорватияда худди шу ишни қилиш тажрибаси ва қўл остидаги йиғилган топ ва зўр футболчилар қоришмаси мавжуд.

Франция ҳам ўша осон ва яхши уддалайдиган услубидан фойдаланмоқда. Ҳайрон қолдираётгани Дешам бундай юлдузларни қандай қилиб бу каби услубда ўйнашга кўндириб, узоқ йиллардан буён ушлаб турибди. Шунчаки қойил.

Аргентинада жамоавий ўйин яхши даражада ва асосий фактори — Месси феномени кучли.

Хуллас, бу ЖЧда қанчадан-қанча катта афишали кутилган финаллар барбод бўлди. Эҳтимолий битта катта афишали финал имконияти мавжуд: Аргентина — Франция.

Лекин Хорватия ва Марокаш бунга ҳеч ҳам рози эмас.

Сиз нима деб ўйлайсиз, катта афишали финал кўрамизми ёки Қатардаги мундиал сенсацион финалга муносибми?", - деб ёзади Беғамов ўз телеграм каналида.

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика