Latest news

17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  1 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:02Про лига. "Олимпик" "Олимпик-MobiUz" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)   0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  8 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  56 15:30"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин  2 15:05Бекзод Маматқулов: "2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлиги тушмайди. Роналдиньо билан келишиб олгандик, лекин..."   2 14:36"Ливерпуль" билан ўйин олдидан "Арсенал" мухлислари учун нохуш хабар  4 14:16Ўзбекистон Кубогида қайси жамоа ғолиб чиқади? Сунъий интеллект жавоб берди  12 13:49Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди  12 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  3 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6

Шаҳбоз Беғамов: "Боруссия Д"нинг асосий кучи бу унинг рақиби "Реал" эканлиги News

Шаҳбоз Беғамов: "Боруссия Д"нинг асосий кучи бу унинг рақиби "Реал" эканлиги

Иккита супер футбол баҳслари бизни кутиб турибди. Ўйлашимча, бугун ҳар иккала ўйин ҳам футбол тили билан айтганда, "голлар-ёмғири" остида ўтиши мумкин.
Мадриддаги ўйин мухлисларга кўпроқ гол тақдим этиши мумкин. "Реал" - "Боруссия Д" учрашувида яққол фаворит деб барча "Реал"ни кўрсатмоқда. Бу гапга қўшилиш ҳам мумкин. Аммо Мадрид жамоаси рақибига нисбатан яна беписандлик билан қараш нотўғри. Ўтган мавсум сабоқлари етарли.

Ҳамма одатдагидек "Реал"ни яққол фаворит қилиб қўйганди ва якунда нима бўлганини барча эсласа керак. Тўғри, ҳозирги ва аввалги "Боруссия Д" билан тенглаштириш бироз ғалати туюлиши мумкин. Лекин рақиб ўша-ўша. Кадрлар масаласида ҳам етарлича муаммолар бор. Левандовски ўйинни ўтказиб юборади. Яна бир қанча жароҳатланган футболчилар. "Боруссия Д"нинг асосий кучи бу унинг рақиби "Реал" эканлиги. Дортмунд жамоаси бундай баҳсларда қандай ҳаракат қилишни жуда яхши билади. Юрген Клопп ўтган мавсум Жозе Моуриньога кўп жиҳатлар бўйича зўрлигини исботлаб қўйганди.

Бу йил Анчелоттига исботлашга ҳаракат қилиб кўради. Бу беллашувда "Реал"нинг имкониятлари юқорироқ. Лекин бу тўқнашувда масала ҳал дегани эмас. Ўйин қизиқ ўтади. Айнан ким ғалаба қозониши ҳақида тахмин қилмоқчи эмасман. Лекин асло "Реал"нинг рақибини аутсайдер деб бўлмайди. Ўйлашимча, бугун ҳар иккала дарвозабон гол ўтказиб юборади. "Реал"нинг ҳужумлари "ёввойи", Дортмунликларнинг қарши ҳужуми Мадрид жамоаси учун "қўрқинчли" якунланиши мумкин.

Жозе Моуриньо бугун "ПСЖ"га қарши сафарда зўрлигини исботлаши талаб этилади. Ибрагимович эса АПЛдаги жамоалар ҳимояси мен учун катта муаммо эмас деган гапига бугун жавоб бера олиши керак. "Челси" ҳимоячилари АПЛдаги энг яхшиларидан бири ҳисобланади. Златан бугун гапирган гапига майдонда жавоб бера олиши кўпчилик учун қизиқ бўлса керак. Ўйлашимча, бу ўйинда майдон эгалари кичикроқ ҳисобда ғалаба қозонишлари мумкин. Лекин "Челси" ҳимоясини ёриб ўтиш жуда ҳам қийин бўлади. ЕЧЛ чорак финалларида, янаям кучли жамоалар ўртасидаги учрашувларда фаворит ва аутсайдер деган тушунчалар йиғиштириб қўйилади. Ҳаммада имконият бор ва барча жамоалар ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсатишга ҳаракат қилишади. Асосийси, бугунги ўйинлардан кучли ва юқори сифатли супер футбол кутмоқдаман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика