Latest news

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  21 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  20 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Шафқатсиз мундиал-3 News

Шафқатсиз мундиал-3

Россия яшил майдонларида ўтказилаётган футбол бўйича ХХI жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бу турнирга жами 32 та терма жамоа келади, фақат бир терма жамоа ғолиб бўлади, чемпионат формати шунақа, мундиал шуниси билан қизиқ. ЖЧ-2018да нимчорак финаллар бошлангандан бери бўлиб ўтаётган ҳар бир учрашув бизни қайсидир терма жамоа билан хайрлашишга мажбур қилмоқда.

Нимчорак финал учрашувида Португалия терма жамоасини мундиални тарк этишга мажбур қилган Уругвай терма жамоаси таркибида Гризман, Мбаппе, Погба каби юлдузлари бўлган Франция терма жамоасига дуч келди. Учрашувда Вараннинг бош билан киритган ажойиб голи ва Уругвай посбони Муслеранинг худди ўша сиз ва биз билган Кариус каби қилган қўпол хатоси эвазига Франция терма жамоаси 0:2 ҳисобида Каванисиз ўйнаган Уругвайни таслим этди. Энди биз Каванининг супер зарбаларини, Суареснинг айёрона ҳаракатларини бу турнирда кўрмаймиз, истасак ҳам барибир иложи йўқ, Уругвай шу ерда тўхтатилди.


Чемпионат бошида фаворит деб эътироф этилган терма жамоаларнинг мундиални тарк этишига кўникиб қолаётгандекмиз назаримда. Мундиал карвонидан четга чиққан навбатдаги жамоа бу Бразилия. Таркибида Неймар,   Коутиньо, Фирминьо, Марсело каби юлдузлари бўлган бразилияликлар чорак финалнинг марказий учрашувида ҳозирги кундаги таркиби "олтин авлод" дея эътироф этилаётган Бельгия терма жамоасига тўқнаш келишди. Дастлаб бразилияликлар ўз дарвозасига ўзлари гол уришган бўлишса, кейинроқ Кевин де Брюйне қарши ҳужумда тўпни дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди. Бразилия терма жамоаси футболчилари иккинчи таймда рақиб дарвозасини бир марта ишғол эта олдилар холос. Ҳамма Неймар, Фирминьо каби етакчилардан гол кутган бўлсада, Бельгия дарвозасига голни Ренато Аугусто урди. Ҳа кетма-кет фаворитлар тарк этаётган мундиални энди Бразилия ҳам тарк этди, биз энди Неймарнинг дриблингларию симуляцияларини бу мундиалда кўрмаймиз, кўра олмаймиз.


ЖЧ-2018га таркибида Ибрагимович бўлмаган Швеция терма жамоаси келди. Гуруҳ босқичидан чиқди, нимчорак финалда даражаси жиҳатидан ўзига тенг бўлган, хатто давлатлари номи жиҳатидан ҳам бир-бирига яқин бўлган Швейцарияни мағлуб этди. Лекин чорак финалда уларни "футбол ватани" ҳисобланмиш Англия кутиб турган эди. Шведлар ҳарчанд уринишмасин Англия терма жамоасини мағлуб этишнинг уддасидан чиқишмади, энди мундиал карвонида Швеция терма жамоаси йўқ, улар ҳам бизни, жаҳон чемпионатини тарк этишди.


Чорак финалларнинг сўнги учрашувида мезбонлар Россия терма жамоаси Хорватия терма жамоаси билан тўқнашди. Таркибида Черишев, Головин каби иқтидорли футболчилари бор мезбон терма жамоа Хорватия билан иродали тарзда охиригача курашди. Тўғриси охирги Европа чемпионатидан кейин таркиби тарқатиб юборилиб, қайтадан ташкил этилган Россия терма жамоасидан бу  қадар ёрқин ўйин кутмаган эдим. Учрашувнинг асосий ва қўшимча дақиқаларида ғолиб аниқланмади. Пенальтилар сериясида эса Хорватия терма жамоасининг қўли баланд келди. Хайр Россия!  Ярим финаллар энди мезбон терма жамоа иштирокисиз ўтади. Шафқатсиз мундиал мана шунақа! Қаршингдан чиққан рақибни ютмадингми, чемпионат мезбони эканлигинг аҳамиятсиз, мундиал карвонидан тушиб қолаверасан.

Ярим финалларда бизни ажойиб учрашувлар кутмоқда. Ушбу босқичга энг кучлилар етиб келишди, уларнинг ҳар бири чемпионликка муносиб. Кузатишда давом этинг, ЖЧ-2018 давом этади!

Бекзод Толибов

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика