Latest news

16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  4 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  0 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  5 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   3 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  4 11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0 11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  2 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  3 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  10

Шафқатсиз мундиал-2 News

Шафқатсиз мундиал-2

Шафқатсиз мундиал. Ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган ушбу чемпионатнинг жозибаси ҳам шунда.

Ким қайси терма жамоада тўп суриши, қайси терма жамоа қандай натижаларга эришганлиги бу чемпионатда аҳамиятсиз, йўлда давом этишинг учун қаршингдан ким чиқса албатта ютишинг шарт.

Россия яшил майдонларида ўтаётган футбол бўйича 21-жаҳон чемпионатига таркибида Иньеста, Иско, Рамос, Пике каби машҳур футболчилари бор Испания келди. Бу терма жамоанинг ўйинларидан завқландик, мириқиб томоша қилдик. Кимга қанақа, ҳар кимнинг ўз дунёқараши бор, шахсан менга бу чемпионатда Испания терма жамоаси таркибида Иско ва Иньестанинг ўйинлари ёқди. Лекин афсуски, нимчорак финалда мезбонлари билан тўқнаш келган Испания мундиални тарк этди, ҳа энди биз  уларнинг ўйинларини бу чемпионатда кўрмаймиз.


Бу шафқатсиз чемпионат бизнинг Осиё қитъасининг энг сўнги вакили Япония терма жамоасидан ҳам айирди. Бу терма жамоа нимчорак финалда ушбу мундиалда фаворитлар қаторида эътироф этилаётган Бельгия терма жамоаси билан тўқнашди, мардларча курашди, бизнинг қарашимизга кўра енгилмади, шунчаки рақибдан кўра кўпроқ гол ўтказиб юборди холос. Шу тариқа бу чемпионатда қитъамизнинг энг сўнги вакилини ҳам кузатиб қўйишга мажбур бўлдик.


ЖЧ-2018га таркибида Каспер Шмейхель, Кристиан Эриксен каби машҳур футболчилари бўлган Дания келди. Улар нимчорак финалда Хораватия терма жамоаси билан учрашди, асосий ва қўшимча вақтларда ғолиб аниқланмади, пенальтилар сериясида омад улардан юз ўгирди. Ҳа шафқатсиз турнирни Дания терма жамоаси ҳам тарк этди.
Сиз ЖЧ-2018ни кўришда давом этиб бу мундиал янги номларни, янги иқтидорларни кашф қилишда давом этади. Олдинда турган чорак финаллар бунданда қизиқарли ўтиши турган гап, зеро бизни Бельгия-Бразилия учрашуви кутмоқда. Ана ундлан кейин яна фикрлашармиз...

Бекзод Толибов.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика