Шацких vs Бабаян. Бешинчи тўқнашув
11 jun 2024 12:18
News
Шацких vs Бабаян. Бешинчи тўқнашув
Тушунганингиздек Максим Шацких бошчилигидаги "Пахтакор" Самвел Бабаян бошчилигидаги "Навбаҳор"ни қабул қилади. Сўнгги йилларда бу жамоалар ўртасидаги тўқнашувлар жуда катта афишага айланиб кетмоқда. Тўғри бу йил "Пахтакор"ни кўплаб етакчилар тарк этди ва жамоа ўз йўналишини ўзгартирди. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам, ким нечанчи ўринда бўлса ҳам, бу икки клуб ўртасидаги тўқнашув "жанг"га айланиб кетиши аниқ.
Бўлажак ўйин Самвел Бабаян ва Максим Шацких ўртасидаги бешинчи тўқнашув бўлади. Бунга қадар ушбу мураббийлар 3 марта Суперлигада ва 1 марта Ўзбекистон кубоги доирасида куч синашишган. Чемпионатда Шацких ҳали Бабаянга ютқазмаган, кубокдаги ягона баҳсда эса Бабаян ғолиб чиққан.
Шацких ва Бабаян ўртасидаги ўзаро ўйинлар:
Суперлига
28.08.2022 "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:1
17.03.2023 "Пахтакор" - "Навбаҳор" 2:1
10.08.2023 "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:2
Кубок
02.09.2022 "Навбаҳор" - "Пахтакор" 2:1
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги баҳс 16 июнь куни соат 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.
|
Pakhtakor |
Superliga. Round 11 16/06/2024, 20:00 0
:
0
Finished
|
Navbahor |
Similar news
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Comments