"Севинч" янги мавсумга тайёргарликни бошлади
17 jan 2017 11:29
News
"Севинч" янги мавсумга тайёргарликни бошлади
Машғулотлар асосан “Геолог” аренасида бўлиб ўтмоқда. Чунки, жамоа ҳар йилгидек, футбол мавсумини 22 январда бошланадиган, мини футбол (футзал) бўйича XIII Ўзбекистон чемпионатидаги иштироки билан бошлайди.
Шу кунларда “Севинч” жамоасининг кўплаб футболчилари Олмалиқ шаҳрида терма жамоамиз сафидаги йиғинда иштирок этишмоқда. Улар 20 январдан клуб сафига қўшилишади. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда.
“Севинч” жамоаси таркибида бу йил катта ўзгаришлар рўй бериши мумкин. Бу ҳақда кейинроқ тўлиқ маълумот берамиз.
“Севинч” жамоаси 22 январь куни Тошкент шаҳрига ташриф буюради ва мини футбол бўйича чемпионат учрашувларини бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, мини футбол бўйича аёллар ўртасидаги XIII Ўзбекистон чемпионатининг 1-тури 22-27 январь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” аренасида бўлиб ўтади.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Comments