Latest news

07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  18 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  3 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  2 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  24 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  2 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  5 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  22 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  349 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7

“Севинч”: Янги мавсум тайёргарликлари 16 январдан бошланади News

“Севинч”: Янги мавсум тайёргарликлари 16 январдан бошланади

Ўтган 2016 йилги мавсумда олтин дублни қайд этган Қаршининг “Севинч” жамоаси 16 январдан янги мавсум тайёргарликларини бошлайди.

Шу куни футболчилар Қарши шаҳридаги клуб қароргоҳида йиғилишади ва янги мавсум тайёргарлик машғулотларига киришади.

Ҳар йилгидек жамоа бу йил ҳам 22 январдан Тошкент шаҳрида бошланадиган мини  футбол (футзал) бўйича XIII Ўзбекистон чемпионатида иштирок этади. Шу муносабат билан дастлабки тайёргарлик машғулотлари ана шу чемпионатга қаратилади. “Севинч” жамоаси футболнинг ушбу тури бўйича ҳам мамлакати аёллар жамоалари ўртасида етакчи ҳисобланади. Жамоа мини футбол бўйича 12 карра Ўзбекистон чемпиони ва 10 марта Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлишган.

Айни кунларда жамоанинг 9 нафар футболчиси ва 2 нафар мураббийлари Олмалиқ шаҳрида ўтказилаётган аёллар Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида иштирок этишмоқда. Ушбу йиғин 19 январ куни ниҳоясига етади ва футболчилар жамоа сафига келиб қўшилишади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика