Latest news

15:12Мухлислар билан тўлган, "Навбаҳор" "Оқ-тепа" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:46"Шўртан" Ғузорда бир киши кам қолган "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:29Салиба "Арсенал"нинг ПСЖдан учралган мағлубиятига баҳо берди  1 14:06Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  2 13:34Руни: "Умид қиламанки, "Арсенал" ЕЧЛда ғалаба қозонади. Бунинг учун ишонч ва сабр керак"  2 13:05Погба ЖЧ-2026да ўйнамоқчи  0 12:39"Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:18Роналду ва Месси бир вақтда Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди  11 11:50Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогига жўнаб кетди  0 11:29Саудия Арабистони клуби Винисиус ва Анчелотти учун 800 млн евро ажратиб қўйди  1 10:50Симоне Инзаги: «Нима учун Мхитаряннинг голи инобатга олинмаганини ҳали ҳам тушунмаяпман»  33 10:22«Реал Мадрид» «Ливерпуль» футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  10 09:54Аббосбек Файзуллаев ўзаро ўйинда Ўзбекистон Россияни мағлуб этадими деган саволга жавоб берди  24 09:26Рафинья Мессининг рекордини янгилади  7 08:58Криштиану Роналду «Ал Насср»нинг Элит ОЧЛнинг финалига чиқа олмаганига муносабат билдирди  17

“Севинч” кубок учун курашни чорак финалдаёқ якунлади News

“Севинч” кубок учун курашни чорак финалдаёқ якунлади

Кеча “Севинч” ўз майдонида Бекободнинг “Металлург W” жамоаси билан Ўзбекистон Кубогининг ¼ чорак финали жавоб учрашувида баҳс олиб борди.

Бу икки жамоа кейинги йилларда фақат финалда туқнаш келишаётган бўлишса, бу йил чорак финалдаёқ дуч келишди.

Учрашув кутилганидек қизиқарли ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтди. Учрашув жамоамиз учун омадсиз бошланди. Ҳисоб 4-дақиқада меҳмонлар томонида очилди. Собиқ футболчимиз Маҳлиё Сарикова ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 0:1.

Албатта бу ҳисоб “Севинч”ни қониқтирмас эди. Шу боис футболчиларимиз имкон қадар ҳужумларга зўр беришди. Биринчи бўлимни ўзидаёқ нафақат ҳисобни тенглаштиришимиз, балки олдинга ҳам ўтиб олиш учун қулай имкониятлар бўлди. Афсуски, бу вазиятлар қўлдан бой берилди. Футболчиларимиз бирга-бир вазиятларда дарвозани эмас, дарвозабонни кўзлаб зарба беришди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда рақиб жарима майдончасида ўйинчимиз Шахноза Қурбоновани ҳимоячилар тўхтатиб қолишди. Учрашув ҳаками 11 метрлик нуқтага ишора қилди. Пенальтини Мафтуна Шойимова бехато амалга ошириб, орадаги ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоамизда гол уриш учун кўплаб имкониятлар бўлди. Яна шу аҳвол - вазиятлардан фойдалана олмаслик. 53-дақиқада Дилдора Нозимова “Металлург W” жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:2.

Учрашувнинг 86-дақиқасида Людмила Карачик ҳисобни 1:3га ўзгартиришга эришди.

Жамоамизнинг учрашувдаги иккинчи голи 89-дақиқада Илвина Аблякимова томонидан киритилди – 2:3.

Шундай қилиб, учрашувда “Металлург W” жамоаси ғалабага эришди ва кубок учун курашни ярим финалда давом эттирадиган бўлди. Ўз тарихида тўққиз карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлган “Севинч” жамоамиз эса, бу йилги кубок учун курашни чорак финалдаёқ тўхтатди.


XVI Ўзбекистон Кубоги, ¼ финали жавоб учрашуви

“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) 2:3 (1:1)

23.09.2017. “Геолог” стадиони.

Бош ҳакам: Жасур Қудратов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Искандар Зоитов (Тошкент вил.), Жафар Бобожонов (Тошкент)

Захира ҳаками: Ҳуснора Жумаева (Қарши)

Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент)

ЎзАФА вакили: Э.Н.Ғуломова.

Дастлабки учрашув: 1:1

Голлар: Мафтуна Шойимова, пен. 45+3′-1:1, Ильвина Аблякимова, 89’-2:3 –  Маҳлиё Сарикова, 4′-0:1, Дилдора Нозимова, 53′-1:2, Людмила Карачик, 86’-1:3

Севинч”: 1.Лайло Тилавова, 8.Камола Рискиева, 9.Мафтуна Шойимова, 11.Шахзода Жамолова, 15.Шахноза Қурбанова, 17.Танзиля Зарбиева (с), 19.Гулҳайё Маннабоева, 20.Севара Нормуродова (3.Шоира Қултураева 79) (27.Шодия Тошева 87), 23.Мафтуна Панжиева (10.Ильвина Аблякимова 56), 37.Малика Бурханова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 33.Мафтуна Жонимқулова, 6.Ферўза Бобохўжаева, 7.Олия Ахмедова, 14.Гулзода Амирова.

“Металлург W”: 30.Гуландон Бойматова, 3.Зумратжон Назарова, 77.Нозима Камолтоева, 21.Холида Дадабоева (с), 18.Юлдуз Набиева (6.Иродахон Турдалиева 55), 22.Мавлуда Мунавварова, 7.Маҳфуза Турапова (23.Диёра Ҳабибуллаева 77), 10.Ферўза Турдибоева, 11.Дилдора Нозимова (4.Насиба Хожиева 85), 25.Людмила Карачик (20.Лутфинисо Хамидова 89), 9.Маҳлиё Сарикова.

Захира: 16.Дилафрўз Ходжаева,  17.Диёра Эркинова.

Огоҳлантириш: Камола Рискиева (8), Гулҳайё Маннабоева (59).


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика