Latest news

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  3 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  5 23:10Салоҳ қайтди!  9 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Сетьен: “Барса” қўлидан келган барча ишни қилаяпти, аммо... News

Сетьен: “Барса” қўлидан келган барча ишни қилаяпти, аммо...

“Барселона” бош мураббийи Кике Сетьен Ла Лига 36-турида “Вальядолид” (1:0) устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

“Ўйин охирида ташаббусни рақибга топшириб қўйишимиз бу жисмоний ҳолатимиз билан боғлиқ. Биз янада яхшироқ натижа учун бор куч билан ҳаракат қилаяпмиз, аммо “Реал” барча учрашувларда ғалаба қозонишда давом этмоқда.Учрашув охири асабий кечди. Бу бизнинг биринчи бўлимдаги вазиятларни голларга айлантира олмаслигимиз билан боғлиқ. 

Биз “Вальядолид” бешта ҳимоячи билан ҳаракатланишини кутгандик. Биз ҳам шундай тактикани танлаб, уларга қанотлар орқали босим уюштиришни режа қилгандик. Агар улар Бускетсни “ёпиб” қўйишса, марказий ҳимоячилардан бири орқали ҳужумга отланишни мақсад қилгандик. 30-35 дақиқагача ўйин ажойиб кечди ва ўшангача ҳисобни йириклаштириш имконияти ҳам бўлди. Чарчаш туфайли иккинчи бўлимда кўп вазиятларда рақибга имкониятни бой бердик ва ҳимояланишга мажбур бўлдик. 

Ўтган ўйиндан 72 соат вақт ўтиб, кейинги баҳсни ўтказишга мажбур бўлаяпмиз. Ҳаво иссиқ ҳам эди. Айрим ўйинчиларимизда чарчаш аломатлари яққол кўзга ташланди. 

Гризманн ўзини яхши ҳис қилмаганлиги учун алиштиришларини сўради. Ўзгариш мантиқан тўғри. У кетма-кет бешта ўйиндан буён майдонга тушмоқда ва у дам олиши лозим эди. Месси нима учун алмаштирилмади? Ҳисоб қалтис эди. Агар бошқача ҳисоб бўлганида, кўплаб футболчиларга дам бериларди”, деди мураббийи.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика