Серхио Рамос: "Реал" доим юрагимда. Мен "кўришгунча" деб қоламан, сабаби қайтаман"
17 jun 2021 16:14
News
Серхио Рамос: "Реал" доим юрагимда. Мен "кўришгунча" деб қоламан, сабаби қайтаман"
"Реал"дан кетган Серхио Рамос Мадрид клуби билан хайрлашув тадбирида иштирок этди.
"Мен билан бўлган барчага раҳмат айтаман. Клуб ва унинг президенти [Флорентино Перес], мураббийлари ва ходимларига миннатдорчилик билдирмоқчиман.
Мен ҳозир сизга қараб турибман ва ҳиссиётларимни жиловлай олмаяпман. Мухлисларга ҳам раҳмат. Шу ерда, "Сантьяго Бернабеу"да хайрлашмоқчиман. Аммо, сиз доим менинг юрагимда бўласиз.
Ҳаётимнинг ноёб босқичи якунланмоқда. Менда энди бунақаси бўлмайди. Мен ўзимнинг энг яхши даражамни намойиш этишни ва яна бир нечта совринларни ютишни давом эттирмоқчиман.
Барчага катта раҳмат. Мен "кўришгунча" демоқчиман, сабаби эртами ёки кеч, қайтаман", - дейди Рамос.
→ "Реал" Рамос билан хайрлашди. У хайрлашув матбуот анжуманида йиғлаб юборди (ВИДЕО)
Link :
Source : As
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments