Latest news

18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  0 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  1 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  2 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  9 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  54 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1

Серхио Рамос "Манчестер Сити" футболчисига айланиши мумкин News

Серхио Рамос "Манчестер Сити" футболчисига айланиши мумкин

"Реал" ҳимоячиси ва сардори Серхио Рамос АПЛда фаолиятини давом эттириши мумкин, дея хабар беради ESPN.

Манбанинг таъкидлашича, 35 ёшли футболчи "Сити" эътиборини ўзига қаратган. Рамоснинг тажрибаси ва етакчилик фазилатларини қадрлайдиган "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ушбу трансфер амалга ошишига қарши эмас. "Манчестер Сити" Рамосга яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан икки йиллик шартнома таклиф қилмоқчи.

Аввалроқ, Мадрид клуби Рамос билан янги шартнома борасида келиша олмагани айтилганди. Ҳимоячи ва "Реал" ўртасидаги амалдаги шартнома 2021 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Рамос "Галактикос" сафида 2005 йилдан бери тўп сурмоқда. 2020/2021 йилги мавсумда ҳимоячи Испан клуби таркибида 21 та ўйин ўтказиб, тўртта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика