Latest news

15:05Каземиро "Манчестер Юнайтед" янги мавсумда АПЛ чемпионига айланади деб ҳисобламоқда  0 14:43Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда қайси бренд либосларидан фойдаланиши маълум  14 14:27Элит ОЧЛга қуръа ташланди: "Насаф" "Ал Иттиҳод" билан сафарда ўйнайди, "Трактор" ва "Ал Ҳилол"ни Қаршида меҳмон қилади  15 13:30Мак Аллистер Англия чемпионлигини қўлга киритиш Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишдан кўра қийинроқ эканини айтди  4 13:02ПФЛ техникаси водийнинг 4 та шаҳрида синовдан муваффақиятли ўтди  1 12:34"Андижон" ОЧЛ 2да "Арқадағ", Қатар ва Баҳрайн клублари билан бир гуруҳдан жой олди  28 11:57"Пушкаш" мукофоти совриндори фаолиятини 33 ёшида якунлади  1 11:29"Сўғдиёна" меҳмондаги ғалабасиз сериясига барҳам берадими?  0 10:53Роберто Манчини Россия клубида иш бошлаши мумкин  3 10:24Жароҳати сабаб янги мавсум стартини ўтказиб юборадиган футболчилардан иборат рамзий жамоа  4 09:55Превью. Бугун "Сўғдиёна" Тошкентда "шерлар" меҳмони бўлади  4 09:26"Андижон" футболчилари ОЧЛ 2 қуръасидан олдин ўз фикрларини билдиришди  8 08:57"Манчестер Сити" футболчисини 70 миллион еврога сотмади  6 08:28Александер Исак "Ньюкасл"га бойкот эълон қилди  11 07:59Бугун "Насаф" ва "Андижон" халқаро майдондаги рақибларини билиб олишади  16

Серхио Рамос Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Афсонавий ҳимоячи унга қилинган муносабатдан норози News

Серхио Рамос Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Афсонавий ҳимоячи унга қилинган муносабатдан норози

Афсонавий ҳимоячи терма жамоа билан қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларни ютганди.

ПСЖ клуби ҳимоячиси Серхио Рамос Испания терма жамоасидаги фаолиятини тугатганини расман маълум қилди. Рамос бу қарорга терма жамоанинг янги мураббийи Луис де ла Фуэнте билан суҳбатдан сўнг келган. 

Қуйида Испания терма жамоаси афсонаси Серхио Рамоснинг хайрлашув сўзларини эътиборингизга тақдим этамиз. Ушбу хайрлашув хатида Серхио Рамос ўзига нисбатан адолатсизлик қилингани ҳақида ёзган. 

"Вақти келди. Испания терма жамоасига хайр дейиш фурсати етди. Қизил фурияга. Бугун тонгда Испания терма жамоаси бош мураббийи билан қўнғироқлашдим. Мураббий мен клубда қандай ўйин кўрсатишимдан қатъий назар унинг режаларига кирмаслигимни билдирди. 

Қанчалик оғир бўлмасин, бу мен узоқроқ давом этишини истаган ва чиройлироқ якунланиши керак деб билган йўлнинг охири. Мен чин дилдан терма жамоадаги фаолиятим айнан ўз хоҳишим билан ёки даражам терма жамоага тортмай қолгандагина якунланиши керак эди деб ҳисоблайман. Бу нарса менга тўғридан-тўғри айтилмаган бўлса ҳам, сезганимдек,  менинг ёшим ёки бошқа сабаб билан бўлмаслиги керак эди. Сабаби ёш бу камчилик ҳисобланмайди. Ёш бу шунчаки рақам ва у натижаларга ёки қандай ўйин кўрсатишга доим ҳам таъсир қилмайди. Мен Модрич, Месси ва Пепе каби ўйинчиларга ҳавас қиламан. Улар футболдаги адолат, анъаналар ва қадр-қиммат тушунчаларига ёрқин мисоллар. Афсуски, менда бундай бўлмади. Сабаби, футбол доим ҳам адолатли эмас ва футбол ҳеч қачон шунчки ўйин бўлиб қолмайди. 

Нима бўлса ҳам, бу нарсани қабул қилишим ва сизлар билан бўлишишим лозим. Мухлисларнинг шунча йил давомида мени қўллаганликлари учун миннатдорчилик билдирган ҳолда, бошимни тик тутиб бу нарсани қабул қиламан. Менда унутилмас хотиралар қолди. Барча совринларни қўлга киритдим. Бу совринларни биргаликда нишонладик. Мен энг кўп совринларга эга испаниялик сифатида ғурур ҳисини туймоқдаман. Бу белги, либос ва сиз мухлислар мени бахтли қилдингиз. Мен ўз терма жамоамни шу жамоа шарафини 180 марта ҳимоя қилган омадли инсон сифатида қўллаб-қувватлашда давом этаман. Менга ишонган барчага юрагимнинг тубидан раҳмат деб қоламан!", -деб ёзади Серхио Рамос.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика