Latest news

09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  0 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  0 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  3 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  5 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  5 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  4 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  7 23:10Салоҳ қайтди!  9 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  5

Серхио Рамос ҳаммани қизиқтирган саволларга жавоб берди News

Серхио Рамос ҳаммани қизиқтирган саволларга жавоб берди

"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос жамоанинг сўнгги муваффақиятсизликлари, ОАВда "Қироллик клуби" ҳақида пайдо бўлган миш-мишлар борасида жавоб берди.

Жамоа сардори ижтимоий тармоқда ҳаммани қизиқтирган саволларга жавоб бериб, миш-мишларга нуқта қўйди.

"Сўнгги воқеалар ҳақиқий фожиа, аммо беркинмайман. Биз беркинмаймиз. Ҳаммаси учун жавобгармиз, сардор сифатида кўпроқ масъулият менга тушиши лозим.

Шу сабабли барча саволларга тўғридан-тўғри жавоб беришга қарор қилдим.

- Амстердамдаги сариқ карточка хатомиди? Ҳа, худди шундай. Мен 200% айбдорман.

- Нега "Реал" ҳамда "Аякс" ўртасидаги учрашув вақтида ҳужжатли фильмда суратга тушдим? Менинг маълум бир мажбуриятларим бор ва бунақа бўлишини (мағлубият) кутмагандим. Суратга олиш вақти атайин ўйин пайтига белгиланган эди.

- Перес билан кийиниш хонасида баҳслашдимми? Кийиниш хонасида содир бўладиган воқеалар ўша ерда қолади. Бизда ҳеч қандай муаммо йўқ.

- Жамоадошларимни танқид қилдимми? Футболчилар доимо кийиниш хонасида суҳбатлашишади ва бир-биримизни рухлантирамиз. Бу суҳбатлар бизга фойда беради.

- Марсело билан жанжаллашдимми? Ҳар бир машғулотда шундай бўлади, бу меҳнатимизнинг бир қисми. Аммо ушбу воқеа қолганлари каби кулгилироқ.

- Нега "Вальядолид"га қарши баҳсга йўл олдим? Жамоага яқинроқ бўлиб, уларни қўллаб-қувватлашни истадим.

- Мураббийга нима бўляпти? Қарорни фақат у қабул қилади ва биз аралашмаймиз. Мураббийни қаттиқ ҳурмат қиламиз ва доимо уни қўллаб-қувватлаймиз.


Агар муваффақиятлар бизни тўхтатмаса, омадсизликларга бизни енгишга имкон бермаймиз. Вазифамиз: Ишлаш ва ўсишда давом этиш.

Ёдингизда тутинг, баъзи инсонларга "Реал"дек жамоада ўйнашга муваффақ бўлган. Баъзиларимиз клуб тарихининг бир қисмига айландик, аммо "Реал" бор, кейин ҳам бўлади.

Биргаликда келажак учун ишлаймиз ва йўқотилган ишончни тиклаймиз.

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика