Latest news

17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3

Сервер Жепаров: "Пойтахтда мени қандай кутиб олишаркин?" News

Сервер Жепаров: "Пойтахтда мени қандай кутиб олишаркин?"

Ҳозиргина Жанубий Корея К-лигасининг 11-тури доирасидаги бир нечта учрашув якунланди.
Терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров тўп тепаётган “Сеонгнам” клуби ўз майдонида чемпионат пешқадами “Поханг Стилерс”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қувонарлиси, ўйиндаги ҳисобни айнан ҳамюртимиз очди. Сервер 17-дақиқада меҳмонлар дарвозаси томон белгиланган пенальтини голга айлантирди. Жепаров бугунги учрашувда тўлиқ майдонда ҳаракат қилди. Аввалги бош мураббий Парк Жонг Хван клубдан ҳайдалганидан сўнг терма жамоамиз сардорининг бағрига шамол теккан кўринади.

11-турдан кейин “Сеонгнам” 12 очко билан мусобақа жадвалининг 7-поғонасида бормоқда. Сеонгнамликлар 12-тур учрашувини 11 май куни сафарда “Сеул”га қарши ўтказишади. Демак, Жепаров ўзининг собиқ жамоасига қарши майдонга тушиши мумкин.

Дарвоқе, 11-турнинг ҳозиргина якунига етган икки учрашувида кучли учликда бораётган жамоалар қимматли очколардан маҳрум бўлишди. Иккинчи поғонани эгаллаб турган “Чонбук Моторс” меҳмонда “Сувон Блуингз” клубига 0:1 хисобида имкониятни бой берди. Учинчи ўринни эгаллаб турган “Жеджу Юнайтед” эса “Улсан Хюндай” майдонидан дуранг (1:1) билан қайтди.

Ўйин якунланганидан сўнг Сервер сайтимизга блиц интервью берди:


“Бугунги учрашувда гол киритганим яхши бўлди. Бу кейинги ўйинларда ўзимга бўлган ишончни янада оширади. Шунингдек, бош мураббийга ҳам бугунги ўйинда менга ишонч билдиргани учун миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, мавсумнинг қолган қисми мен ва жамоам учун муваффақиятли давом этади.

Кейинги турда “Сеул” меҳмони бўламиз. Шахсан мен бу учрашувни орзиқиб кутяпман. Чунки, айнан шу жамоа таркибида Корея чемпиони бўлганман. Қизиқ, пойтахтда мени қандай кутиб олишаркин?”, - деди Жепаров.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика