Latest news

21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  1 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  3 20:18"Реал" "Бенфика" футболчиснинг трансфери борасида келишувга эришди  2 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  1 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  2 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  12 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  4 17:43Венгер: "Менимча, Клублар ўртасидаги ЖЧ зарур"  3 17:16"Реал" футболчисининг жароҳати қайталанди  0 16:49Бундеслиганинг ТВ бўйича 2025/26 йилги мавсум учун пул тақсимоти: ҳар бир клуб қанча олади?  1 16:22Аббос Файзуллаев Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин  21 15:55Ўзбекистонлик ҳакамлар Индонезияда Президент Кубоги финалида ишлайди  0 15:32Саратонни енгган "Атлетик" футболчиси допинг туфайли дисквалификация қилинди  1 15:05ЎзПФЛ делегацияси АҚШда MLS тажрибасини ўрганмоқда  8

Сервер Жепаров: "Мухлисларга алоҳида раҳмат" News

Сервер Жепаров: "Мухлисларга алоҳида раҳмат"

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаров австралиялик журналистларга интервью берди.
Осиё Кубогининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - КХДР учрашуви якунига етгач, микст-зона журналистлар билан тўлди. Мағлубиятга учрагани учунми ёки инглиз тилини билишмагани боисми, шимолий кореялик футболчиларнинг ҳеч бири интервью беришни хоҳламади. Бизникилардан эса фикр олиш қийин кечмади. Австралиялик журналистлар термамиз сардори Сервер Жепаров чиқиши биланоқ уни ўраб олишди. Биз эса уларга таржимон вазифасини ўтаб бердик.

- Ғалаба қозонганимиз билан ўйин осон кечди деб айтолмайман. Биз учун муҳими, биринчи бўлиб тўп киритиш эди ва буни уддаладик. Агар охирги дақиқада гол ўтказиб юборганимизда жуда алам қилган бўларди. Хайрият, уларнинг зарбаси голга айланмади.

- Ўзбекистон термаси ушбу мусобақада ўз олдига қандай мақсад қўйган?
- Энг асосий мақсадимиз - турнирда ғолиб чиқиш. Бунинг учун бор куч билан ҳаракат қиламиз.

- Агар Ўзбекистон гуруҳдан чиқса Австралияга тушиши мумкин. Маълумки, Қатардаги турнирда Австралия Ўзбекистонни 6:0 ҳисобида мағлуб этганди.
- Нима демоқчи эканлигингизни тушундим. Ўша ўйин бўлиб ўтганига анча бўлди ва энди уни унутиш керак. Агар Австралия билан яна бир бор курашадиган бўлсак, бу сафар бошқача ўйин кўрсатамиз ва ўша мағлубият аламини олишга ҳаракат қиламиз.

- Бугун ўзбекистонлик мухлислар сизларни ажойиб тарзда қўллаб туришди.
- Ўзим ҳам шу ҳақда гапирмоқчи бўлиб тургандим. Чиндан ҳам ишқибозларнинг қўллаши бизга яхшигина мадад берди. Мен уларга алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Мухлислар олқишлаб турса, босқичма-босқич юқорига кўтарила оламиз.

Х.Холиқов.
Сидней шаҳридан
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика