Latest news

21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  4 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0 21:10"Арсенал" Эзени "Кристал Пэлас"дан 60+7,5 млн фунтга сотиб олди  1 20:58Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичи учрашувларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 20:25Суперлига. Воҳа дербисида "Насаф" "Сурхон"ни мағлуб этди  35 20:20"Арсенал" — "Лидс". Таркиблар маълум  4 19:54Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 19:32"Ал Аҳли" — Саудия Арабистони Суперкубоги соҳиби. Роналду ва "Ал Насср" яна соврин ютолмади  54 18:56А Серия. Бугун "Наполи", "Милан" ва "Рома" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади  1 18:38АПЛ. "Ман Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди, Ҳусанов захирада қолдирилди  42 18:20Бундеслига. Бугун "Байер" "Хоффенхайм"ни қабул қилади, "Боруссия Дортмунд" эса "Санкт-Паули" меҳмони бўлади  1 17:06Испания футболи тарихида илк маротаба эркак ўйинчи туғруқ таътили олиши мумкин  2 16:38Эзе "Арсенал" билан шартнома имзолади  0 15:32Суперлига. "Андижон" тарихда илк бор ўз майдонида 6 та гол ўтказди, рекорд эса МҲСКга тегишли  7 15:17Ўзбекистон кубоги. "Динамо" — "Шўртан" ўйини 27 август куни ўтказилади  0

Сервер Жепаров: "Йигитлар учун хурсанд бўлдим" News

Сервер Жепаров: "Йигитлар учун хурсанд бўлдим"

Кеча Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотларидан сўнг, Корея учун анча яхши таниш бўлган Сервер Жепаров ҳамкасбларимизга интервью берди.
- Саудия Арабистони билан бўлган ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Гарчи майдонга тушмаган бўлсам-да, йигитлар учун хурсандман. Саудия Арабистони терма жамоасини мағлуб этиб кейинги босқичга чиқдик ва мухлисларга катта қувонч улашдик десам бўлади. Энди бўлса бор эътиборни Жанубий Кореяга қарши кечадиган баҳсга қаратамиз.

- Ўзбекистон учун Жанубий Корея билан ўйин қандай аҳамиятга эга?
- Бу учрашув биз учун муҳим аҳамиятга эга деб бемалол айта оламан. Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида улар билан бир хил очко тўпладик, бироқ тўплар нисбатига кўра мундиалга бора олмадик. Энди бўлса ўша мағлубият аламини олмоқчимиз.

- Ўзбекистон кореяликларга қарши охирги ўнта ўйиннинг иккитасида дуранг ўйнаб, саккиз бор мағлубиятга учраган.
- Ҳа, бундан хабарим бор. Албатта, бизда босим юқори. Қолаверса, Жанубий Корея Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Улар мунтазам жаҳон чемпионатларида қатнашиб келишади. Лекин бу - футбол ва эртага ким ютишини айтиш қийин.

- Осиё чемпионатида Ж.Корея иштирокидаги бирорта учрашувни кўрдингизми?
- Ҳа. Уларнинг Австралияга қарши ўйинини томоша қилдим. Менимча, бу ўйин мусобақадаги ҳозирча энг қизиқарлиси бўлди.

- ЖЧ-2014 саралашидаги Корея билан ҳозиргиси ўртасида қандай фарқ бор?
- Ҳозирги жамоанинг ўйин услуби бироз ўзгарган. Олдин кореяликлар узун паслар орқали ўйнашарди. Ҳозир эса тез-тез пас бериб ҳаракат қилишмоқда.

- Рақиб сафида кимнинг ўйинини кузатяпсиз?
- Алоҳида бир футболчини ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Жанубий Корея сафида Европада тўп тепаётган легионерларнинг ҳаммаси кучли. Аммо энг кучлиси ким деган саволга жавоб топиш қийин, қолаверса, мен бу саволга жавоб бера олмайман.

- Ўтган мавсум К-лигадаги фаолиятингизни қандай баҳолайсиз?
- Жамоамизда кўп марта мураббий алмашди. Бу эса ўйинимизга таъсир қилмай қолмади. Аммо Кубокни қўлга киритганимиз яхши бўлди. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика