Latest news

22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  1 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  4 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  5 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  5 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  1 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  1 19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  3 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  2 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1

Сервер Жепаров: "Ўйнашга тўлиқ тайёрман" News

Сервер Жепаров: "Ўйнашга тўлиқ тайёрман"

"Андижон" - "Локомотив" учрашувида терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров иккинчи бўлимда майдонга тушди.

Бир неча йиллик танаффусдан сўнг Жепаров шу куни олий лигадаги дастлабки баҳсини ўтказди. Учрашувдан сўнг Жепаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

-Албатта, сафарда уч очкони қўлга киритиш ёқимли, - деб сўзини бошлади Жепаров. – Бугунги беллашувда тажриба ҳамда ўйин маҳорати эвазига ғалаба қозондик, деб ўйлайман. Майдон эгаларига ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Ўзимиз яратган вазиятларнинг учтасидан унумли фойдаланган ҳолда ишончли ғалабага эришдик. Гарчи майдоннинг ҳолати яхши ўйин кўрсатиш имконини бермаган бўлса-да, натижага эриша олдик. Бундай майдонларда ўйнаш доим қийин бўлади.


- Андижонда охирги марта ўйнаганингизга ҳам бир неча йил бўлибди...
- Ҳа, 6 йил аввал бу ерга келгандим. Ўшандан бери қандай ўзгаришлар бўлган бўлиши мумкин. Фақат шуни аниқ айтишим мумкин, майдоннинг ҳолати ўша-ўша. Бошқа жиҳатларда ўзгаришлар бор. Билишимча, бу йил Андижонда янги жамоа шаклланмоқда. “Андижон”нинг кейинги ўйинларига омад тилайман.

- Чемпионат тўғрисида нима дейсиз? Узоқ танаффусдан кейин бугунги биринчи ўйинингизни ўтказдингиз.
- Нима дейишим мумкин? Сўнгги йилларда чемпионатимиз баҳслари қизиқарли ўтаётганини билардим. Бу йил ҳам шундай ўтишига умид қиламан. Аммо шуни ҳам айтиш керакки, кўп жойларда майдонларнинг ҳолати ҳали ҳам яхши эмас. Шунга қарамай, сифатли майдонлар ҳам кўпайиб бормоқда. Ўйлайманки, бу йилги мавсум янада қизиқарли ўтади. 



- Жароҳат туфайли бунгача иккита ўйинда таркибдан четда қолдингиз. Бугун эса иккинчи бўлимда майдонга туширилдингиз. Айни пайтда ҳолатингиз қандай?
- Ҳаммаси ортда қолди ва ҳозир жуда яхши ҳолатдаман. Умуман олганда, ўйнашга тўлиқ тайёрман. Бугунги беллашувда мураббийлар мени иккинчи таймда туширишга қарор қилишди. Чунки бизни тез орада Осиё Чемпионлар лигасида, Эронда қийин учрашув кутиб турибди.


"Андижон" матбуот хизмати

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика